FATTOHHON.COM
« Все новости
МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРИ БАҲОДИР АҲМЕДОВ ҚАБУЛИДА! 06.02.2016 00:32
2016 йил 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов билан Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Солиҳ Аҳмад Ал-Жаварнех ўртасида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги маданият ва спорт соҳасидаги ҳамкорлик ҳолатига атрофлича тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, учрашувда таржимон Шавкет Мардан ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шохрух Акбаров иштирок этди.
Вазирлик матбуот хизмати