FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошевнинг “Бир ширин” қўшиғи, унинг яккахон концерти куни ҳам, тингловчиларга жуда манзур бўлган эди! МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Қўшиқ сўзи Мусулмон Турдиевга, мусиқаси Мусахон Нурматовга, аранжеровка эса, Аҳлиёр Азимовга тегишли.
Кўнглингдан ўтсам, ўтмасам,
Қўлингдан тутсам, тутмасам,
Васлингга етсам, етмасам,
Сени деб яшайман, дунёда...
Бир ширин, сени ўйламоқ, бир ширин,
Бир ширин, сени ўйламоқ, бир ширин...
Туюёлмай сочинг бўйини,
Тингладим Мажнун куйини,
Билмай тақдирнинг ўйини,
Сени деб яшайман, дунёда...
Бир ширин, сени ўйламоқ, бир ширин,
Бир ширин, сени ўйламоқ, бир ширин...
Гулларсиз баҳор ҳам, баҳорми?
Зилолсиз, анҳор ҳам, анҳорми?
Сочларинг, арғамчи ё дорми?
Сени деб яшайман, дунёда...
Бир ширин, сени ўйламоқ, бир ширин,
Бир ширин, сени ўйламоқ, бир ширин...
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!