FATTOHHON.COM

« Все новости

“МЕН ЎЗИМНИ ТОПМАСАМ...” НОМЛИ МУСИҚИЙ КЕЧАСИДАН... 10.02.2016 00:23

 

1

Улуғ ўзбек шоири Алишер Навоий (1441-1501) ўзбек адабиёти тарихида ниҳоятда катта мавқега эга соҳиб буюк сиймодир. Шу сабабли ҳам, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов “Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир”, – дея Навоийга жуда юксак баҳо берган.

Чиндан ҳам, Алишер Навоийнинг шеърий, насрий ва илмий мероси, миллий мумтоз адабиётимизда юксак аҳамиятга эга. Бугун Навоий асарларини тўла-тўкис англашга ёрдам бериш мақсадида, улуғ шоир шеърларига басталанган қўшиқлар халқимиз эътиборига ҳавола этилиб келинмоқда. Бу эса, кенг ёшлар оммасини Навоий ижодига яқинлашишларига ёрдам бериши шубҳасиздир. Шу сабабли, буюк шоир ижодини янада мукаммал ўрганиш, ҳамда давомийлигини таъминлаш мақсадида, Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан йил давомида маданият ва санъат йўналишида истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорларини намойиш этишлари учун ижодий муҳит яратиш, анъаналарни тарғиб қилиш ва ривожлантириш мақсадида бир қатор янги лойиҳалар ташкил этилиб, уларга минглаб аҳоли ва ёшлар жалб қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
9 январдаги “Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги, Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ҳамда, Ўзбекистон халқ артисти Мутал Бурхонов таваллудининг 100 йиллигини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 7-сон йиғилиш баёни ижроси, ҳамда Ёшлар маданият ва санъат марказининг 2016 йил учун мўлжалланган иш режаси таъминлаш шунингдек, Навоий ғазаллари ижросидаги куй ва қўшиқларни янада оммалаштириш,
асраб-авайлаш ва ёш авлодга етказиш, Навоий шеърияти ихлосмандлари орасида тарғиб этиш ва оммалаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида, 9 февраль куни “Ёшлар ижод саройи”да Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан “Мен ўзимни топмасам...” номли мусиқий кеча ўтказилди.

Мазкур мусиқий кечада навоийшунос олимлар, ёзувчи-шоирлар, санъаткорлар ва ёшлар иштирок этдилар.

Улуғ мутафаккирнинг бой меросидан илҳомланган Баҳодир Йўлдошев раҳбарлигидаги “Дийдор” театр студияси томошабинлар учун саҳналаштирилган мусиқий кечани намойиш этдилар.

Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди, битмас-туганмас тадқиқот, муҳокама ва мушоҳадалар манбаидир. Улуғ шоир ижодини ўрганган, ғазалларини мушоҳада этаётган ёшларимиз, келажакда миллий адабиётимизга чексиз меҳр ва фахр туйғуларини ўзида мужассам этган, юксак маънавият соҳиблари, баркамол авлод бўлиб вояга етишлари шубҳасиз.