FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков бир гуруҳ санъаткорлар билан биргаликда “Буюклар бисотидан” туркумини давом эттириб, эндиликда, Навоий ғазалларини куйга солганлиги ҳақида сайтимизда маълумот берган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Санъаткорнинг ўзи бу лойиҳа учун Навоийнинг “Юрак санчар” ғазалини куйлади. Мусиқа ва аранжеровкаси Нодир Умарога тегишли.
Ё раб, бу не гулдурким, бошига чечак санчар,
Гаҳ эгри қўяр бўркин, гаҳ белга этак санчар.
Кўнглумга чекиб новак, ож айлади пайвандин,
Ҳар заҳмки, ул тешди эл анга сўнгак санчар.
Бошимға ҳавас лаълинг, оламни видоъ эттим,
Чиқса киши мажлисдин, бошиға газак санчар.
Ғам кулбасида, жоно, ул хастаға раҳм этким,
Тебранса бағир оғрир, дам урса юрак санчар.
Қуллоби муҳббаттур саргашта кўнгул ичра,
Чун қуш солиб ул чобук, бошиға гажак санчар.
Ҳар кавкаб учин гардун ниш этти шу онидин,
Ғам шоми вафо ақлин ҳар нав керак санчар.
Санчилғон ажал хори, ишқ учраса билгайсен
Ким жонга бало нишин ҳажр ўзгачароқ санчар.
Жисмин чу Навоийнинг пайкони темур қилди,
Билмонки, синон эмди бағриға нетак санчар?
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!