FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг 9 февралда бошланган “Мен сизни топгунимча” тўлиқ жонли ижродаги концерт дастури
кунлари ниҳоятда файзли ўтмоқда!
Концертнинг ҳар бир кунида санъаткорнинг яқинлари,
ҳамкасблари у билан бирга, уни самимий қўллаб-қувватлашмоқда!
Гулсанам Мамазоитованинг акаси санъаткор Отабек Муҳаммад Зоҳид ҳам, концерт кунлари синглисининг ёнида!
Кундан кун файзли ўтаётган концертда, санъаткор дастурдаги қўшиқлар билан бирга томошабинлар талаб қилган, дастурдан ташқари қўшиқларни ҳам ижро қилмоқда!
Шўх қўшиқларда, зал тўла томошабинлар маза қилиб рақсга тушиб чарчашмаяпти. Шунингдек, қўл телефонлари ҳам “тинмаяпти”...
Концертдаги театрлаштирилган саҳна кўринишларидан тортиб, барча рақсларда “Наврўз” рақс жамоаси иштирок этмоқда!
Блоклар орасидаги танаффусда эса, ўзига хос “Наво” шоу ҳам бўлиб ўтмоқда!
Концертнинг барча тафсилотлари ҳақида тез орада батафсил!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Сардор Азимов ва шогирди Ўткир Мирзааҳмедовга миннатдорчилик билдирамиз