FATTOHHON.COM
« Все новости9 февралдан 13 февралга қадар “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг “Мен сизни топгунимча” деб номланган, яккахон тўлиқ жонли ижродаги концерт дастури бўлиб ўтди! МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Концертнинг ҳар бир кунида санъаткорнинг яқинлари, ҳамкасблари у билан бирга, уни самимий қўллаб-қувватлашди.
Гулсанам Мамазоитованинг акаси санъаткор Отабек Муҳаммад Зоҳид ҳамда,
умр йўлдоши Санжарбек ҳам концерт кунлари унинг ёнида бўлишди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Концерт бошланишиданоқ мониторлардан иборат катта саҳна декорацияси томошабинларнинг эътиборини ўзига тортди.
Саҳна тўридаги монитордаги “Мен сизни топгунимча” ёзувидан сўнг, тўридаги экрандаги нақшинкор тасвир юқори кўтарилиб, Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова томошабинлар олқишлари остида саҳнага чиқиб келди!
“Ассалому алайкум азизлар! Сизларни кўриб турганлигимдан жуда ҳам хурсандман! Қўшиқларим сизлар учун! Хуш келибсиз!” дея, санъаткор ўз концерт дастурини “Нурга ўраймиз” қўшиғи билан бошлади!
Сўнг, “Ташрифингиздан бошим осмонда, кайфиятлар жуда ҳам яхши!” деб, “Хуш келдингиз” шўх таронаси билан концертни давом эттирди!
Сокин “Алла” таронасида, онанинг ўз фарзандига бўлган меҳрини тараннум этгач, “Соғлом она ва соғлом бола” йилига бағишлаб, “Булбулча” болалар ансамбли билан “Болажон” қўшиғини куйлади!
Сўнг, дастур давомида “Кел энди” шўх таронаси, юртимизнинг мард ўғлонларига бағишланган “Йигитга” қўшиғи, “Нетай”,
ёш хонанда Хуршидбек Ҳамидов билан “Опа-ука” дуэти, шўх оҳангдаги “Ҳуштак”, ҳамда “Олмача” қўшиқлари янгради!
Айниқса, “Ҳуштак”ни томошабинлар концертнинг ҳар бир кунида ўзгача бир олқишлар билан кутиб олишди! Санъаткорлар меҳмон томошабин бўлган концертнинг 4 кунида эса, бу қўшиққа суратга олинган клипнинг барча қаҳрамонлари саҳнага чиқиб, Гулсанам Мамазоитова билан бирга рақсга тушиб, “ҳақиқий жонли клип” намойиш қилишди!
Икки блокдан иборат концертнинг, блоклари орасидаги танаффусда “Наво шоу” ва “Имкон шоу” кўрсатувлари бошловчиси Аҳрор Қўшматов саҳнага чиқиб келди ва “жонли равишда”, “Наво шоу” кўрсатувини ўтказди! Концертнинг санъаткорлар меҳмон бўлган 4 кунида, унда Юлдуз Турдиева, Зиёда, Дилсўз ҳамда, Достон Убайдуллаев, Дилшод Аҳмадшох, Машҳурбек иштирок этишди! Ўзига хос ҳазиллар билан, Турдиева, Зиёда, Дилсўз янграган мусиқалардан, улар Гулсанам Мамазоитованинг қайси қўшиғи эканлигини аниқлаб, ўша қўшиқларни куйлаб ҳам беришди. Ғолибларга эса, Гулсанам Мамазоитованинг янги мусиқий альбоми туҳфа этилди.
Шунингдек, Аҳрор Қўшматов томонидан саволга жавоб берган мухлисага ҳам, бу янги мусиқий альбомдан совға қилинди!
Иккинчи блок, янги “Тун” қўшиғи билан бошланди!
“Тун менга берар азоб, сен Қуёшим ботмагин...” сўзлари билан бошланувчи қўшиқ учун тайёрланган саҳна кўриниши, яъни санъаткорнинг аввалига парда ортида куйлаб, парда туширилгач,
сўнг монитордаги ой ва булутлар фонида намоён бўлиши, ҳақиқий тун манзарасини ўзида акс эттирди,
ҳамда бу таъсирли қўшиқ томошабинлар олқишларига сабаб бўлди!
“Ёр дея” қўшиғидан сўнг, Гулсанам Мамазоитова,
Навоийдан “Кеча келгумдур дебон” ғазалини ўқигач, Навоий ғазали билан “Баҳорим келгай” қўшиғини ижро қилди. Унга мос рақсга, санъаткорнинг ўзи ҳам, раққоса билан баробар рақсга ҳам тушди!
Сўнг, янги қўшиқлардан “Оҳ, мани жоним” қўшиғини куйлади.
Шўх тароналардан “Қизғонаман” қўшиғи янгради. Бу қўшиққа раққоса Зарина Аҳмедова ўз турмуш ўртоғи билан бирга рақсга тушишди. КОНЦЕРТДАН ЁРҚИН ФОТОЛАҲЗАЛАРГА ЎТИШ!
“Онажон” қўшиғини Гулсанам Мамазоитова илк марта, концертда ўз онасига ва барча оналарга бағишлаб ижро қилди! Қўшиқ таъсиридан томошабинлар кўзларига ёш келди...
Бу қўшиқдан сўнг, санъаткор гулларни қабул қилиб олди.
Сўнг, шўх оҳангдаги “Келин” қўшиғига, “Наврўз” рақс ансамбли театрлаштирилган саҳна кўриниши намойиш қилишди!
Фаррух Раимов билан бирга куйланган “Куёв” дуэтини томошабинлар ҳар куни Гулсанам Мамазоитованинг “куёв”га берган ўзига хос таърифи остида, олқишлар билан кутиб олишди!
4 куни Фаррух Раимовнинг рафиқаси хонанда Дилсўзнинг ўзи ҳам, бу қўшиқ куйланиши давомида, Гулсанам Мамазоитованинг ёнида “куёв”дан “шикоят” қилиб турди!
Ёшларбоп романтик “Лайли” қўшиғини эса, Гулсанам Мамазоитова билан бирга кўплаб ҳамкасблари ва томошабинлар хиргойи қилишди!
Хоразмча “Кум пшик” қўшиғини куйлаш давомида, концертнинг 4 кунида санъаткор, хонанда Ҳулкар Абдуллаевани ҳам саҳнага таклиф қилиб, у билан хоразмча рақсни бирга ижро қилиб берди! Бу ўзига хос рақс томошабинларнинг олқишларига сабаб бўлди! Шунингдек, Гулсанам Мамазоитова бу қўшиққа таъриф бериб, “Қум пшик” дегани, бу “Қум мушуги” дегани, бу Хоразмда эркаклар ўйини”, деб, Ҳулкар Абдуллаева билан бирга изоҳлаб ҳам ўтди.
“Ўзбекман” қўшиғи ижросидан сўнг, дастурнинг 4 кунида “Ўзбекистон” қўшиғини Гулсанам Мамазоитова таклифи билан барча санъаткорлар биргаликда саҳнада куйлашди! Бунақаси ҳали ҳеч қайси концертда бўлмаган, шунча санъаткор бирга, битта қўшиқни, бирга жонли ижрода бундай куйлашмаган эди! БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Олқишларнинг чеки бўлмади!
Концертнинг ҳар куни давомида, санъаткор томошабинлар талаблари билан “Омон-омон”, “Жоним асир” каби кўплаб севимли қўшиқларини жонли ижрода куйлаб берди!
Концертдаги театрлаштирилган саҳна кўринишларидан тортиб, барча рақсларда “Наврўз” рақс жамоаси иштирок этди!
Cанъаткорнинг Бухоролик содиқ мухлисаси унга қимматбаҳо тақинчоқ совға қилди! Санъаткорга ўтган йили ҳам, тилла узук совға қилинган эди! МАЪЛУМОТГА ЎТИШ! Эндиликда, содиқ мухлиса буни анъанага айлантирса ажаб эмас!
Ўзига хос ўтган концертнинг ҳар бир куни ўзгача файзли бўлди! Ҳар бир кун дастурга киртилмаган импровизацияларган бой бўлди!
Концерт якунида эса, Гулсанам Мамазоитова саҳнада томошабинларга “Яхши кунларда кўришиш насиб этсин!” дея, самимий сўзлар билан хайрлашди!
5 кунлик тўлиқ жонли ижрода ўтган концертнинг ҳар бир кунида томошабинлар, нафақат санъаткорнинг жонли ижроси ва қўшиқларига, балки унинг маънавияти, саҳна маданиятига қанчалик риоя қилишига ҳамда, самимийлигига гувоҳ бўлишди!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Муҳаммадали Юнусбоевга
миннатдорчилик билдирамиз