FATTOHHON.COM
« Все новости19 март куни "Алишер Навоий" киносаройида режиссёр Дурдона Тўлаганованинг "3, 2, 1" яъни, "3 дўст, 2 дунё, 1 имкон" фильми премьераси бўлиб ўтди.
Фильм премьерасини режиссёр ва актёр Соҳиб Аббосхон олиб борди. Ижодкорлар саҳнага таклиф этилишидан олдин, хонанда Ҳосила Раҳимова "Ўтов" қўшиғини ижро этди ва кўпчилик рақсга тушди.
Айниқса, фильм ижодкорларидан Раъно Ярашева бу қўшиққа берилиб рақсга тушдилар.
Ундан сўнг хонанда Сурайё Қосимова ҳам, ўз қўшиқларини тақдим этди.
Фильм мелодрама жанрида суратга олинган бўлиб, унда дўстлик, бу дунёда инсонларнинг ўз оила аъзоларига нисбатан меҳр-оқибатли бўлиши кераклиги ҳақида уч оила тимсолида кўрсатилган.
Фильм воқеалари ҳаётий ва томошабинлар эътиборини жалб эта олди.
Фильмда режиссёрлик иши яхши даражада деб айтиш мумкин, чунки, воқеалар ва боғланишлар ортиқча бўрттиришларсиз, табиий чиққан.
Фильмда айниқса, Абдушукур "Фазо" гуруҳи, ўз ролини жуда ҳам ишонарли ижро этган.
Фильмда роль ижро этганлар, актёрлар Алишер Узоқов, Абдушукур "Фазо" гуруҳи, актрисалар Раъно Ярашева, Ойдин Юсупова, Шаҳзода Матчонова ва бошқалар.
Фильм саундтреки хонанда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» Гулсанам Мамазоитова томонидан куйланган.
Фильмда режиссёр Дурдона Тўлаганованинг қизчаси ҳам, роль ижро этибди.
Фильм ҳозирда "Алишер Навоий" киносаройи ҳамда "Киночилар уйи"да намойиш этилмоқда.
Бу фильм тўғриси, ҳеч қанақа пахталарсиз айтганда, шахсан менга ёқди!
Феруза Фаттохова
Саида Ваҳобова