FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАВАККАЛГА ҚЎЛ УРГАН ШОХРУҲХОН! ЭКСПЕРИМЕНТ МЮЗИКЛ! 13.02.2020 23:00

photo_2020-02-15_10-30-57

Шохруҳхоннинг 8 февралдан 13 февралга қадар «Халқлар дўстлиги» саройида бўлиб ўтган,  «Сенда юрак борми» номли театрлаштирилган мюзикл концерти ўз ниҳоясига етди!

Бу йилги концерт ҳар йилгидан ҳам ўзгача йўналишда бўлиб, ҳақиқий эртак-спектакль шаклида ўтди!

Авваламбор, саҳна декорацияга тўхталсак, саҳнанинг ўзида ҳақиқий ўрмон кўриниши ва эртакдагидек ёғоч уйлар кўриниши тикланган бўлиб, Шохруҳхоннинг ўзи ҳам шу уйларнинг биридан чиқиб келди!

photo_2020-02-15_10-30-41

Унинг қаҳрамони Карлсон, орқасидаги ишлайдиган ҳақиқий паррагидан уялиб, мана шу ўрмонда, мушуклар билан бирга ҳаёт кечириши Мюзиклнинг асосини ташкил этган. Оригинал ва ўзгача ғоя!

Мюзиклнинг мақсади, эзгулик ёвузлик устидан ғалаба қозонади! Муҳаббат ва бахт абадийдир! Ҳақиқий муҳаббат ҳар қандай разилликни енгиши муқаррар!

Костюмлар ҳам ўзига хос!

 photo_2020-02-15_10-30-55

Шу пайтгача, ҳеч бир концертда қўлланилмаган ўзига хос Эксперимент! Шохруҳхон бутун концерт давомида фақат битта кийимда қўшиқ куйлади! Шунингдек, раққосалар ҳам бошдан оёқ фақат ўша мушук кийимларида бўлишди!

photo_2020-02-15_10-30-46

Рақслар ҳам мушуклар қиёфасида ижро қилинди! Бу ўзига хос таваккалчилик бўлди!

Дастур давомида Шохруҳхонни қандай ҳаракатни амалга оширишини ҳеч ким олдиндан била олмади!

Концерт давомида Шохруххоннинг хит қўшиқлари ва янги қўшиқлари янгради! Янги қўшиқлардан «Девона» ва «Эсла» кўпчиликнинг оғзига тушди.

Концертнинг яна 2 қаҳрамони ҳам асосий вазифаларни бажаришди: Каламуш ва қарға! Каламуш концертни танқид ҳам қилди, актёрлар ижросигача очиқ гапирди ва унга жуда катта эркинлик берилган эди! Албатта, актёр Муҳаммадисо Абдулхаировнинг бу ижроси ўзига хос бўлди! Қарға ўз навбатида сеҳргар бўлиб, Шохруҳхон қаҳрамони Карлсонни босқичма-босқич синовларга дучор қилди!

photo_2020-02-15_10-30-52

Қўшиқлар мюзиклнинг ҳар бир босқичига мос танланган бўлиб, Карлсон Шохруҳхоннинг ҳолатига қараб ўзгариб борди!

Қўшиқлар ҳолатига мос рақслар, чироқлар ва декорация билан уйғунлашиб, яхлит бир умумийликни ташкил этди, ҳамда томошабинларни Шохруҳхоннинг қалб дунёси бўйлаб сафарга чорлади!

photo_2020-02-15_10-30-49

Шохруҳхоннинг «Ҳақиқий муҳаббатни бир бор ҳис қилган инсон бир умр куйлайди!» деган сўзлари олқишларга сабаб бўлди! Карлсон Шохруҳхоннинг бу ўзига хос бахт қиссаси, ҳеч ким кутмаган финал билан якунланди!

Концертнинг деярли ҳар кунида томошабин мухлислар, Шохруҳхонни қўйиб юборгилари келмай, концерт тугагач ҳам, зални тарк этишга шошилмай саҳна томон интилишди!

Ҳар бир кун хонандани саҳна ортида кутган мухлислари ҳам кўп бўлди!

photo_2020-02-15_10-31-02

photo_2020-02-15_10-31-00

Концерт кунлари албатта, дўстлари, продюсери Иззат Намазович, онаси Зебо Наврўзова ва рафиқаси Асал Шодиева ҳам келиб, қўллаб-қувватлаб ёнида бўлишди!

photo_2020-02-15_10-29-51

Шохруҳхоннинг ҳар йилги концертлари ўзгача бўлганидек, бу йилгиси ҳам ўзига хос ва фишкаларга бой бўлди!

Энди эса, яна келгуси йилларда Шохруҳхондан янгиликларга бой ва оригинал янги концерт дастурларни кутиб қоламиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Видеолавҳалар инстаграм тармоғидаги Fattohhoncom,  Saida_Vahobova_ , Ruslan_admin_Fattohhoncom ва Fattohhoncom_videolar профилларида!