FATTOHHON.COM
« Все новости
«Тасвир» нашриёт уйи жамоалари, ҳамда "Водий садоси" радиоси жамоаси 21 апрель куни, нашриёт ҳовлисида "Сумалак" уюштирдилар. Тадбир учун ош дамланиб, дастурхонлар ёзилди.
"Сумалак" жуда файзли ўтди. Барча ҳамкасблар йиғилиб, дилдан суҳбатлашиб, меҳмон бўлдилар.
"Сумалак"да кўплаб хонандалар ҳам меҳмон бўлдилар. Жумладан, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" Мавлуда Асалхўжа, Гули Асалхўжаева, Равшан Комилов, "Садо" гуруҳи ва Акбар Атамуҳамедов, Ёдгор Мирзажонов, Отабек Муталхўжаев, хонанда Дилсўз, сўз устаси Валижон Шамшиев ва бошқалар... Барчалари, қозонларда қайтаётган сумалакни кавлаб, яхши тилаклар билдирдилар.
Шўх қўшиқ ва рақслар тунги 22.00 га қадар давом этди.
Fattohhon.com сайтидан биз ҳам, ушбу "Сумалак"нинг меҳмони бўлдик.
Алоҳида эътироф этиш керак, бу «Тасвир» нашриёт уйи жамоалари, ҳамда "Водий садоси" радиоси жамоасининг биринчи "сумалаги".
Тадбир давомида, "Водий садоси" радиоси бошловчиси Ферузахоннинг "биринчи марта сумалак қилган хонадон, кетма-кет 7 марта қилиши кераклигини ёдда тутсак, демак, яна келгуси йилларда ҳам бу анъана давом этади" деган сўзлари, барчага бирдек маъқул бўлди. Демак, келаси йилларда ҳам, "Тасвир" нашриёт уйи ва "Водий садоси" радиоларининг сумалаклари давом этади...
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова