FATTOHHON.COM

« Все новости

"ТАСВИР"ДА ФОТОСУРАТЛАР ТАНЛОВИ  17.04.2012 06:10

fototanlovfevral8.jpg "Тасвир" газетаси томонидан эълон қилинган фотосуратлар танловининг, 2- мавзуси

февраль ойи "Мардлар қўриқлайди Ватанни!" босқичи ғолиби аниқланди


Ғолибларни аниқлаш учун, машҳурлардан иборат, ҳайъат тузилди. Эслатиб ўтамиз, ҳар ойда ҳайъат аъзолари сифатида машҳурлар иштирок этадилар ва ҳар ой босқичида ҳайъат аъзолари ўзгариб боради. Бу галги ҳайъат аъзолари,  мавзудан келиб чиққан ҳолда, Ватанпарварлик руҳиятида суратга олинган "Афғон" фильми бош роль ижрочиси актёр Акбархўжа Расулов, хонандалар "Афрўз" гуруҳи, режиссёр ва актёр Жавлон Шодмонов  бўлдилар.

 

fototanlovfevral7.jpg


Белгиланган вақтда, "Канаки" студиясига биринчи бўлиб, "Афрўз" гуруҳи, янги администратори Тоҳир билан етиб келишди, улардан сўнг, режиссёр ва актёр Жавлон Шодмонов, актёр Акбархўжа Расуловлар кириб келишди.

 

fototanlovfevral3.jpg


"Канаки" фотостудиясида, студия вакили Арсен Шафиков билан биргаликда, ҳайъат аъзолари, танловнинг илк ғолибини аниқлашга киришдилар. "Тасвир" газетасининг бир неча сонида, газетанинг 4-саҳифасида чоп этилган фотосуратлар орасидан, ҳайъат аъзолари фотосуратларни танлай бошладилар. Ғолибни танлаш баҳсларга сабаб бўлди, чунки, аввалига ҳайъат аъзоларининг ҳар бири, алоҳида фотосурат эгасини ғолиб сифатида танладилар.

 

fototanlov_fevralbosqichi5.jpg

 

fototanlovfevral5.jpg


Музаффар "Афрўз" гуруҳи: - Менга код № 2_7 рақамли фотосурат маъқул бўлди. Менга суратдаги жараён ёқди, қизнинг акасини армияга кузатаётган жараёни, бунда унинг хурсандчилиги намоён бўлган.

 

fototanlovfevral6.jpg


Режиссёр ва актёр Жавлон Шодмонов: - Мен код № 2_5 рақамли фотосуратни жуда ҳам таъсирли деб ўйлайман. Бу суратда тушунишимча, "Хотира муқаддас" номланишидан, ота-онанинг фарзанди оламдан ўтган. Ота-онанинг фарзанди, Ватан ҳимояси йўлида, ўз жонини аямаган.  Шунингдек, яна бир код № 2_6 "Бўлғуси ҳимоячилар" фотосурат ҳам маъқул бўлди, болаларда ҳам ўзига хос руҳият бор.

 


fototanlovfevral.jpg

Актёр Акбархўжа Расулов: - Жавлон Шодмонов танлаган код № 2_5  рақамли "Хотира муқаддас" деб номланган фотосурат менга ҳам маъқул бўлди. Ёнидаги бошқа бир суратда, мисол, бир ҳарбий йигит, фарзандига қараб турибди. Бу ҳам бир чиройли кўриниш, ҳарбий хизматдаги отасини кутаётган бола. Лекин, код № 2_5 рақамли фотосуратдаги ота-онанинг нигоҳини ўзига қарайдиган бўлсангиз, кўп нарса айтилган. Ота-онанинг фарзандига бўлган кучли соғинчи, шу билан бирга фахрланиш туйғуси, акс этган.

 

fototanlov_fevralbosqichi4.jpg


Жамшид "Афрўз" гуруҳи: - Менга код № 2_1 фотосурат маъқул бўлди. Унда форма кийган қиз ва бола тасвирланган. Бу билан аёллар ҳам ҳарбий хизматни ўташи мумкинлиги, бунга қизиқишлари борлиги, хурсанд кайфиятидан билиниб турибди.

 

fototanlov_fevralbosqichi3.jpg


Ҳайъат аъзолари баҳслашган бўлсалар ҳам, ўзаро фикрлашиб бир қарорга келишлари қийин бўлмади.


Музаффар "Афрўз" гуруҳи: - Ғолибимиз, биринчи бўлиб, Жавлон Шодмонов танлаган, код № 2_5  рақамли "Хотира муқаддас" деб номланган фотосурат! Бу ҳозирги пайтда энг долзарб бўлган мавзу, катта ёшли инсонлар, кўпроқ боласига бўлган соғинчи акс этган фотосурат!

 

fototanlovfevral4.jpg


Актёр Акбархўжа Расулов: - Бу ердаги биз танлаётган суратларга профессионал нуқтаи назардан қарамаслик керак, деб ўйлайман. Чунки, бу ердаги фотосуратларнинг операторлик маҳоратига аҳамият бериш керак эмас. Ўйлашимча асосан, мавзу ва таъсирчанлигига эътибор қаратиш керак! Фотосуратлар ичида энг таъсирли сурат бу, код № 2_5  рақамли "Хотира муқаддас" деб номланган фотосурат!

 

fototanlov_fevralbosqichi2.jpg


Режиссёр ва актёр Жавлон Шодмонов: - "Мардлар қўриқлайди Ватанни!" мавзуси жиддий, долзарб ва керакли мавзу, ҳар бир йигит ўз Ватанини қўриқлаши, ҳимоя қилиши керак. Ҳозирда армияда шароитлари ҳам, жуда яхши. Биз кўп марта ҳарбий қисмларда бўлган тадбирларга борганимизда кўрганмиз, у ердаги хизматдагилар билан суҳбатлашганмиз, у ерда шароитлар жуда ҳам зўр, дарс жараёнлари, ҳар тарафлама шароитлар яратилган. Илгари, йигитлар ҳарбий хизматга боришни ҳоҳламасдилар, бугунги кунда эса, жуда кўплаб йигитлар ўз ҳоҳишлари билан ҳарбий хизматга боришга, Ватан ҳимоячиси бўлишга интилмоқдалар!

 

fototanlov_fevralbosqichi1.jpg


Музаффар "Афрўз" гуруҳи: - Ҳар бир йигит ҳарбий хизматга бориши, Ватан ҳимоясига тайёр бўлиши керак, деб ўйлайман. Ҳар бир йигит ўзининг оиласини, ота-онасини қўриқлаши, ҳар тарафлама етук инсон бўлиши керак, деган фикрдаман. Ҳозирги ёшларга тилагим, ҳарбий хизматга боришсин,  Ватани учун, ҳам жисмоний тарафлама, ҳам маънан етук инсон бўлиб етишишда, ҳарбий хизматнинг ҳам ўрни катта.


Жамшид "Афрўз" гуруҳи: - Ҳозирги кунда кўплаб дўстларимиз армия сафида хизмат қилиб келишмоқда, уларга бу, ҳар тарафлама, Ватан учун керакли инсон бўлишларига ёрдам бермоқда.

 

fototanlov_fevralbosqichi.jpg


Актёр Акбархўжа Расулов: - Биз фильмларимиз орқали, бошқаларни ёмон ишлардан қайтара олишимиз ҳам, қўриқлаш, ҳимоя қилиш билан баравар бўлса керак, деб ўйлайман. Фильмлар орқали ҳам, ёшларга ватанпарварлик руҳиятини сингдириш, Ватан ҳимоясига шай, мард инсонлар бўлишига ҳавас уйғотишимиз  мумкин, деган фикрдаман.

 

fototanlovfevral1.jpg


Танловнинг февраль ойи босқичи ғолиби № 2_5 фотосурат эгаси Назира Боймуродовани эса, "Канаки" фотостудиясида, "Эсдалик учун сурат" фотосессияси тайёрлатиш имконияти кутмоқда.

 

fototanlovfevral2.jpg


Кейинги сонда, фототанлов февраль ойи босқичи ғолибининг қандай фотосессия тайёрлатганининг гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, фототанлов давом этмоқда!  

Навбатдаги мавзулар:


Март - "Онажоним - меҳрибоним"

Апрель - "Баҳор"

Май - "Хайр, мактабим!"

Июнь - "Фарзандим - дилбандим"

Июль - "Ёз ўтмоқда соз!"

Август - "Тўйлар"

Сентябрь - "Салом, мактаб!"

Октябрь - "Олтин куз"

Ноябрь - "Менинг оилам"

Декабрь - "Эркин мавзу"

Саида Вахобова тайёрлади