FATTOHHON.COM
« Все новости
Актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров ҳам режиссёрликка қўл урди. Унинг дебют фильми "Робинзон қўзи, ёхуд Холида мен қайтаман" деб номланади.
Ғоя ва сценарий муаллифи Муҳаммадисо Абдулхаиров
Режиссёрлар: Муҳаммадисо Абдулхаиров, Михаил Каминский
Монтаж режиссёри Муҳбилло Убайдуллаев
![]()
Бош ролда: Муҳаммадисо Абдулхаиров, Лола Элтоева
![]()
Ролларда: Тоҳир Саидов, Фарҳод Абдуллаев, Жалол Юсупов, Йу, Сетх ва бошқалар . . .
![]()
![]()
![]()
Фильм воқеалари тахминан 1985 йилларда бўлиб ўтади.
![]()
Бош қаҳрамон Қўзивой (Муҳаммадисо Абдулхаиров) ва унинг акаси Қўчқор (Тоҳир Саидов)га, Тайванда дам олиш учун берилган йўлланма, Қўзивойнинг ҳаётида туб бурилиш ясайди.
![]()
"Ўлдинг, азиз бўлдинг" мақоли бу фильмга қанчалик мос тушади?
![]()
Қўзивойнинг Тайвандаги ҳаёти қандай кечди?
![]()
У эсон-омон ўз юртига қайта оладими?
![]()
![]()
Ҳамқишлоқлар-чи? Қўзивой ҳодисаси уларга қандай таъсир кўрсатди?
![]()
![]()
![]()
Қўзивойнинг рафиқаси унга садоқат сақлай олдими? Қўзивойнинг ўзи-чи?
Барчаси ҳақида албатта, фильмни кўриб билиш мумкин.
![]()
"Робинзон қўзи, ёхуд Холида мен қайтаман" фильмида ортиқча бачкана ва енгил-елпи кулгили воқеалар йўқ!
![]()
![]()
Фильмда Ватанга, оилага ва Ватандошларга бўлган меҳр ва муҳаббат жуда чиройли кўрсатилган!
![]()
"РОБИНЗОН ҚЎЗИ, ЁХУД ХОЛИДА МЕН ҚАЙТАМАН!" ФИЛЬМИ
18 МАЙДАН "АЛИШЕР НАВОИЙ" КИНОСАРОЙИДА НАМОЙИШ ЭТИЛМОҚДА!





