FATTOHHON.COM

« Все новости

«БОЛАЛИК ШАРАФИГА» ХАЙРИЯ БАЛИДАН!  08.07.2012 10:54

bal8.jpg 6 июль куни соат 17.30 да Пойтахтимизнинг «Япон боғи»да "Болалик шарафига" хайрия бали бўлиб ўтди.  Анъанага кўра, хайрия бали меҳмони бўлган болажонлар, фақатгина меҳмон бўлиб қолмай, ижодий йўналишлардан ўзларини қизиқтирганларини танлаб, "бекатлар"даги жараёнларда иштирок этдилар ва энг фаоллари, лойиҳа муаллифи Гулнора Каримова томонидан совғалар олишга муяссар бўлдилар.

bal3.jpg


"Бекатлар"даги жараёнларда иштирок этганларнинг барчалари дипломлар билан тақдирланишди ва байрам концертини тамоша қилишди. Бу кунни боғга ташриф буюрган ҳамма болалар қувноқ кайфиятда ўтказиб, турли совғаларга эга бўлдилар.

 

bal4.jpg

 

"Болалик шарафига" Хайрия бали ташкилотчилари Фонд Форум, "Аёллар Кенгаши" РЖБ, «Bella Terra» ва «Baby Terra» журналлари, ҳамда «TВ-Марказ» ҳамкорлигида, шунингдек еvent-агентликлар, хусусий мактаб ва боғчалардир.

«Бекат»лар сони 9 та бўлиб,

"Ҳунармандчилик"

"Рассомлик"

"Мода ихлосмандлари"

"Фотомоделлар"

"Дизайнерлар"

"Мухбирлар"

"Фокусчи-сеҳргарлар"

"Қўшиқчилар"

"Танцор диско"

bal6.jpg 

Бу йил Хайрия бали дастурига киритилган янги кўнгилочар янгиликлардан бири, бу рангли (ювилса кетадиган) татуировкалар бўлди.

 

bal.jpg

 

bal7.jpg

 

Хайрия балида эндигина ўзининг биринчи қадамларини ташлаётган, жажжи иштирокчилар учун ҳам, алоҳида ўйин майдончаси бўлиб, майдончада ўйинчоқлар ва қувноқ масхарабозлар, уларга мунтазир эди.

 

bal5.jpg

"Болалик шарафига" Хайрия бали анъанага кўра, байрам концерти билан якунланиб, унда "Янги авлод" Болалар ижодиёти Фестивали лауреатлари бўлган болалар гуруҳлари, ҳамда Эстрада юлдузларидан Райҳон, Шаҳзода, Отабек Муталхўжаев, Муниса Ризаева, Зиёда, Ойбек ва Нигора, "Зарба", "Саҳро" гуруҳларининг иштироки болаларни  янада қувонтирди.

1.jpeg 

Концерт доирасида, машҳурлар иштирокида анъанавий аукцион ҳам ўтказилди. Бу йил «До 16 и старше» бутикидан, пляж учун акссессуарлар, GULI брендидан клатч, ҳамда ижрочининг дасхати билан «GOOGOOSHA» янги мусиқали диски ҳам аукционга қўйилди. Бу хайрия аукционидан тушган маблағларнинг барчаси, Меҳрибонлик уйлари ҳамда бутун Ўзбекистон бўйлаб, бепул болалар ижодиёти марказларининг ривожи учун йўналтирилади.

  

bal10.jpg


"Танцор диско" бекати иштирокчиларининг «Round run» композициясига тайёрлаб, намойиш этишган ажойиб саҳна номеридан сўнг, "Болалик шарафига" Хайрия бали муаллифи Гулнора Каримова энг фаол болажонларни, ўйинчоқлар билан тақдирлади ва анъанага кўра, балнинг барча иштирокчилари билан биргаликда турли рангли шарларни осмонга учиришди. 

 

bal1.jpg

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

bal9.jpg

bal2.jpg