FATTOHHON.COM

« Все новости

"МАРЬЯМ" ФИЛЬМИДА ШАХЗОДА! 12.07.2012 16:52

davron_muqimov.jpg "Тарона" студияси директори Даврон Муқимовнинг хабар беришича,
 

premera_men_yulduzman29.jpg Хонанда Шахзода яна бир янги фильмда бош ролни ижро этмоқда. Фильм номи "Марьям" деб аталади! 

 
 
premera_men_yulduzman3.jpg Фильмда Шаҳзода билан биргаликда бош роллардан бирини актёр Улуғбек Қодиров ижро этади. Бу уларнинг "Сарвиноз", "Фотима ва Зуҳра", "Мажруҳ" фильмларидан кейин, тўртинчи фильмда яна биргаликда бош ролларни ижро этишларидир.
 
 
shahzoda.jpg
 
Шунингдек, Шаҳзода шу кунларда ўзининг янги "Тўкилиб-тўкилиб" деб номланган янги қўшиғини томошабинларга тақдим этди. Бу қўшиқ, Шаҳзоданинг шу кунларда ёзилаётган янги мусиқий альбомига киритилган илк қўшиқлардан бўлиб, қўшиқ муаллифлари Сарвар ва Комил.  Мусиқий альбомдан 10 дан ортиқ қўшиқлар жой олади ва бу альбом куз ойларида тингловчиларга тақдим этилади.
 
 
premera_men_yulduzman12.jpg
 

"Жоним" гуруҳи ҳозирда ўзининг илк альбоми устида иш бошлаган. Улар ҳам Сарвар ва Комил билан ижодий ҳамкорликда бўлиб, ҳозирги кунда биргаликда бир неча янги қўшиқлар ёзмоқдалар. "Жоним" гуруҳининг бошқа бир ижодкор қаламига мансуб янги қўшиғига эса, клип суратга олиш режалаштирилган. Клипда "Жоним" гуруҳи қизлари уларнинг продюсери Шахзода, улар учун танлаган имиджда намоён бўлишади.

Саида Вахобова
(Тасвир газетаси №28 12 июль сонида чоп этилган)