FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг концерт кунлари давом этмоқда!
Ҳар куни ҳар хил репертуар, қўшиқлар ўрни ўзгариб, фақатгина янги қўшиқлар ҳар куни ижро қилиниб, сўралган қўшиқлар эса, санъаткор томонидан, талабларга биноан қўшиб ижро қилиниб борилмоқда!
Концертга бир кун кирмасангиз, эртаси куни яна бошқа қўшиқларни эшитиб, “кеча бошқача эди-ку” деб ҳайратланишингиз мумкин. Концертнинг 1 кунида “Ҳандалак” гуруҳидан, сўз устаси Зокир Очилдиев, шоир Ботиржон Эргашев, Санъаткорнинг шогирди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз, 2 кунида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева, учинчи кунида Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, “Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз, тўртинчи кунида “Ниҳол” мукофоти совриндори Достон Убайдуллаев ва бошқалар саҳна ортида меҳмон бўлишди!
Ҳақиқий санъаткор, халқ дардини, энг долзарб муаммоларни куйлайди! Озодбек Назарбеков ўтган йилги концертида энг долзарб “Тинчлик” мавзусида куйлаган эди!
Бу галги концертдан ҳам шундай қўшиқлар ўрин олди!
Томошабинларни ларзага солган “Кўзи очиқ кўрлик” ҳақидаги, “Айрилмоқлик бу замонда бўлди осон” сатрлари билан бошланган “Қаро кўзга” қўшиғи, ҳозирги кунда оилавий ҳаётни ўйинчоқ қилиб, осонгина ажрашиб, фарзандларини тирик етим қилиб кетаётган ота-оналарга аталган!
“Онасининг сочини оқартирган ўғил” ҳақидаги, “Алло, Она” қўшиғи ҳам томошабинларни йиғлатмасдан қўймади! Хорижга кетиб, ўз онасига бир марта ҳам қўнғироқ қилиб қўйишни лозим топмаган, унга жонини беришга тайёр инсонидан бир оғиз сўзини қизғанган бемеҳрларга, бу қўшиқ яхшигина сабоқ бўлса ажаб эмас!
Бундан ташқари, айнан шу қўшиқдан ўзга юртдаги мусофирлик дарди ҳам ўрин олган!
Шунингдек, концертда бошқа яна кўплаб қўшиқлар ҳам бўлиб, уларнинг кўпи санъаткорнинг янги “Меҳринг сабаб” мусиқий альбомидан жой олган, ҳамда бу альбом ҳозирда сотувда!
Қолаверса, бу мусиқий альбомни концертга келганингизда, “Истиқлол” санъат саройи фойесида ҳам бемалол харид қилишингиз мумкин! Мусиқий альбомдан 17 та қўшиқ ўрин олган!
Демак, санъаткорнинг юракдан куйлаётган дардли хонишларига ўзингиз гувоҳ бўлмоқчи бўлсангиз, шошилинг, концерт кунлари тугашига оз фурсат қолмоқда!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун Сардор Азимов ва шогирди Ўткир Мирзааҳмедовга миннатдорчилик билдирамиз