FATTOHHON.COM
« Все новости29 апрель куни “Туркистон” саройида Халқаро рақс кунига бағишланган “Рақс сеҳри” деб номланган бадиий театрлаштирилган Рақс ва мусиқа кечаси бўлиб ўтди! Мазкур кеча Тошкент Миллий рақс ва хореография Олий мактаби, “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмаси, “Баҳор” ашула ва рақс ансамбли, “Ўзбекистон” ашула ва рақс ансамбли, ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.
Шунингдек, “Туркистон” саройи фойесида “Ўзбекистон Рақс санъати” фото кўргазмаси ҳам ташкил этилиб, у орқали ўзбек рақс санъати тарихига назар солиш мумкин бўлди.
Рақс кечаси давомида, шу кунга қадар Ўзбек рақс санъати ривожига ҳисса қўшган устозлар ҳақида ҳужжатли лавҳалар намойиш этилиб, улар яратган ажойиб рақслар ҳозирги кундаги маҳоратли раққоса ва раққослар томонидан ижро қилинди!
Жумладан, “Доира дарс” рақси,
“Оққуш” балети, “Наманганча рақс”, “Ҳажринг тунида”, “Мустаҳзод”, Кавказча рақс, “Суворийлар”, “Попурри” ва бошқалар...
Рақс кечаси кўтаринки руҳда ўтди.
Саида Вахобова