FATTOHHON.COM
« Все новости“Сени шарафлаймиз Ўзбекистон” концерти тугаб, ташқарига чиққанимизда, “Истиқлол” санъат саройи олдида, кутилмаган бир ҳолатга дуч келдик.
![]()
Хонанда Шоҳжаҳон Жўраевни у ерда 5 ёшли мухлиси Абдуллоҳ Ҳусанов ўз ота-онаси билан кутиб олишди ва унга хонанданинг “Фариштагинам” қўшиғини, 5 ёшли Абдуллоҳ томонидан куйланган ва студияда минусовкасига ёздирилган вариантини дискда тақдим қилишди! Хонанданинг ҳайрати чексиз эди.
![]()
Қўшиқ қўл телефонида ҳам бўлиб, атрофга йиғилганлар қўшиқни тинглаб, 5 ёшли Абдуллоҳни “Фариштагинам” қўшиғини бунчалик равон куйлаганидан ҳайратландилар.
![]()
Абдуллоҳнинг отасининг айтишича, 5 ёшли Абдуллоҳ хонанда Шоҳжаҳон Жўраевнинг ашаддий мухлиси бўлиб, хонанданинг кўп қўшиқларини билар, лекин ичида энг яхши кўргани ва атайлаб ёздиргани “Фариштагинам” экан. Улар қўшиқни минусовкасини атайлаб, қидириб топишибди. Шохжаҳон Жўраевнинг айтишича, бу қўшиқни минусовкасини чиқармаган экан.
![]()
Абдуллоҳ ва оиласидагилар бу концертга ҳам атайлаб, Шохжаҳон Жўраев учун тушганликларини айтишди.
![]()
Хонанда Шоҳжаҳон Жўраев ўз мухлисига омад тилаб, бирга суратларга тушишди. Болакайнинг қувончи чексиз эди.
![]()
Чиндан ҳам, 5 ёшли болани бу қўшиқни ўз тилида шунчалик равон ва таъсирли куйлай олгани, Шоҳжаҳон Жўраевнинг ижодига шунчалик мухлислиги, санъаткорнинг қўшиқлари барчанинг қалбидан чуқур жой олганлигидан далолат эди.
Феруза Фаттохова
Саида Вахобова





