FATTOHHON.COM
« Все новости26 июль куни “Қўқон Савдо Маркази”да, Ватанимизнинг энг азиз байрами Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан,“Гўзал ва бетакроримсан, Муқаддас Ватаним, Жоним сенга фидо Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилиб келинаётган концертнинг навбатдаги меҳмони Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков бўлди!
Санъаткорнинг Қўқонлик мухлислари уни бу концертда интиқлик билан кутганликлари шубҳасиз!
Концертда санъаткор томонидан яқиндагина тингловчилар эътиборига ҳавола этилган “Буюклар бисотидан: Лутфий” мусиқий альбомидан ўрин олган “Сенинг”, “Жиги-жиги”, шунингдек, “Хафа бўламан”, “Лола” , ”Қошингиз қаросиму” ва бошқа бир нечта севимли қўшиқлар ижро этилди.
Мусаффо осмон остида катта очиқ майдонни тўлдирган Қўқонлик мухлислар қўшиқларни санъаткор билан бирга куйлашди!
Қўл телефонлари ёғдулари бир зум ҳам тинмади!
Санъаткорни соғинган мухлисларнинг олқишлари чексиз бўлди!
“Қўқон Савдо Маркази” Раҳбарияти, Концерт Ташкилотчилари, ҳамда Продюсер Темур Холиқов,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳё Мўминовга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Умар Комиловга
алоҳида ташаккур!
Концертдан видеолар Интаграм тармоғидаги
Fattohhoncom
Saida_Vahobova_Fattohhoncom
Fattohhoncom_videolar профилларида!