FATTOHHON.COM
« Все новости21 август куни хонанда Муниса Ризаева ўзининг
“Monis” Boutiqueatelye сининг очилиш маросимини ўтказди. Бу ер 4 та жойни яъни, “Monis” Boutiqueatelye, Гўзаллик салони, у билан кетма-кет жойлашган “Beauty bar”, ҳамда
«Steak house»ни ўз ичига олган. Буларнинг барчасини битта жойда бўлиши албатта, харидорлар учун ҳам катта қулайлик туғдиради!
Гўзаллик салонининг шундоқ киравериш қисмида жойлашган “Beauty bar”да меҳмонлар учун фуршет уюштирилди,
ҳамда унда шарбатлар, мевалар, турли ширинликлар бор эди. Шунингдек, у ерда бепул “Wi-fi” борлиги ҳам айтиб ўтилди.
Гўзаллик салонида эса, бўлиб ўтилиши кутилаётган Boutique либослари намойиши учун моделлар, салон мутахассислари томонидан пардоз қилиниб, тайёргарлик кўришди.
Меҳмонлар унга қадар, “Beauty bar”да фуршетдан баҳраманд бўлишлари мумкин эди.
Шунингдек, Либослар намойишига қадар, Бошловчи Фарҳод Алимов бошчилигида меҳмонлар билан махсус лоторея ўйини ўтказилди. Унда қуръа ташлаш йўли билан ғолиб бўлган меҳмонларга эса, Муниса Ризаевадан совғалар, яъни, Гўзаллик салони хизматларидан ва “Beauty bar” хизматларидан фойдаланиш учун махсус сертификатлар ҳамда, “Monis” Boutique либосларидан ҳадя қилинди.
Сўнг, “Monis” Boutiqueatelye нинг очилиши бўлиб ўтди! Яъни, Муниса Ризаева, дугонаси Лола ва бошқалар билан биргаликда, анъанавий алвон лентани қирқишди.
Шундан сўнг, барча меҳмонлар “Monis” Boutique га таклиф қилиниб, Карима Ризаева томонидан яратилган Либослар намойиши бўлиб ўтди.
Мазкур тўпламдан, замонавий креатив либослардан тортиб,
миллий либослар ихлосмандларигача маъқул бўладиган либослар ўрин олган.
Либослар намойишидан сўнг, Муниса Ризаева барча меҳмонларга ташриф учун миннатдорчилик билдириб, ҳаяжонда эканлигини ҳамда, мазкур “Monis” Boutiqueatelye ҳақидаги ўз фикрларини ҳам айтиб ўтди.
Шунингдек, синглиси Карима Ризаева, дугонасига Лолага ҳам алоҳида миннатдорчилик билдирди.
Сўнг, меҳмонларга бир жуфт қўшиқ ҳам куйлаб берди.
“Monis” Boutiqueatelye нинг очилиш маросими кўтаринки руҳда ўтди! Барча меҳмонлар бу ажойиб масканни узоқ йиллар фаолият кўрсатишига самимий тилаклар билдиришди.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Умар Комиловга
миннатдорчилик билдирамиз