FATTOHHON.COM

« Все новости

ЯПОНИЯДА БЕПУЛ ТАЪЛИМ ВА ДАРОМАДЛИ ИШ! “JUST GRANT” ДАСТУРИ ЗАМОН БИЛАН ҲАМНАФАС ЁШЛАР УЧУН! 20.12.2020 00:44

photo (5)

Пойтахтимизда жойлашган «Intercontinental» меҳмонхонасида Япония-Ўзбекистон: Таълим ва малака “JUST Grant” дастури (“SSI Co.Ltd” Япониянинг етакчи таълим компанияси лойиҳаси)  Тақдимот маросими бўлиб ўтди.

 “JUST Grant” дастурининг асосий мақсади, тил ўрганиш ва олий таълим олиш истагидаги ёшларни, Япониянинг нуфузли олий ўқув юртларида грант асосида ўқиб, хорижий дипломга эга бўлиш ва кейинчалик мутахассислиги бўйича юқори маошли иш топишларига кўмаклашишдан иборатдир.  

photo (2)

Ўзбек ёшлари жуда иқтидорли, шунинг учун ҳам, олийгоҳларда ўқиш истагидаги ёшлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Бунинг натижасида эса, ёшлар орасида соғлом рақобат юзага келиб, олийгоҳга ўқишга кириш учун грант ўринлари камлиги сабаб, талабалик бахти кўпчилик абитуриентларга насиб этмаяпти. Имтиҳондан ўта олмаган ёшлар эса, Хорижий билим даргоҳларида таълим олишга уриниб кўришяпти, аммо у ердаги таълим шартномаси харажатларини тўлаш ҳам осон эмас. Ёшларни эса, олийгоҳда таҳсил олгиси келади, албатта...

“JUST Grant” дастури, айнан билим олишни ва юқори даромадли ишга эга бўлишни истаган, замон билан ҳамнафас ёшлар учун!

“JUST Grant” дастури орқали ёшлар япон тилини “0” дан ўрганиб, имтиҳон топширгач, Япония олийгоҳларида грант асосида таълим олишлари, ҳамда 6 ой давомида бепул ётоқхона билан таъминланишлари мумкин. Бундан ташқари, талаба ёшларга ўқишдан бўш вақтида қўшимча даромадли топишга ҳам кўмаклашилади. Иш давомида соатига камида 10 доллар ҳақ тўланади.

“JUST Grant” дастурида иштирок этиш учун ёш чегараланган бўлиб, 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар, Магистратура босқичида эса, 35 ёшгача бўлганлар иштирок этиш мумкин.

Мазкур лойиҳа орқали, Японияда таҳсил олиш истагидаги ёшлар авваламбор, “JUST Grant” дастурига тест топшириш учун рўйхатдан ўтишлари керак. Бунинг учун, Лойиҳанинг Ўзбекистондаги координатори ҳисобланган Тошкентдаги “Study Tokyo” Япон тил марказига мурожаат қилиш мумкин. Рўйхатдан ўтгач, 2 ой мобайнида имтиҳонларга тайёрланиш учун (танланган таърифга кўра) компьютер, япон тили бўйича видео ва онлайн-дарслар олиниб, улар асосида тил ўрганиб, тайёргарлик кўрилади. Қулай тарафи шундаки, мазкур видео ва онлайн-дарсларда 1,5-2 йиллик ўқув дастурини атиги 2 ой муддат ичида бемалол ўзлаштириб олиш, япон тилини Япония олийгоҳларида ўқий олиш даражасида, ўрганиб олиш мумкин бўлади.

2 ойдан сўнг, Япониялик мутахассислар иштирокида, олинган билимлар асосида имтиҳон топширилади. Имтиҳон давомида энг юқори натижага эришган 30 нафар талаба, Японияда таҳсил олиш учун грантни қўлга киритишади. Рўйхатдан ўтган кейинги 300 нафар талаба эса,  (контракт) шартнома асосида ўқиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Бундан ташқари, бу лойиҳа асосида, Японияда таҳсил олиш имкониятига эга бўлган талабалар, у ерда ўқишдан бўш вақтда даромадли ишга жойлашишлари ҳам мумкин бўлади.

Бир сўз билан айтганда, “JUST Grant” дастури ёшларга ўз келажагини қуриш учун имконият яратади!

photo (4)

“JUST Grant” дастурининг асосий мақсади, Ўзбекистонлик ёшларни Японияда таълим олиб, ишлаб ва сармоя йиғиб, Ўзбекистонга катта даромад билан қайтиб келишларига ҳисса қўшишдан иборат. Билимли ёш мутахассислар эса, юртга қайтгач, Японияда ўқиш давомида олган билим ва тажрибаларини амалда қўллаб, мамлакат ривожига ҳам ўз ҳиссаларини қўшадилар. Мазкур таълим дастури ҳар томонлама пухта, ҳар икки давлат учун ҳам бирдек фойдали тарзда ишлаб чиқилган бўлиб, ҳамкорлик алоқаларини ҳам мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.

«Intercontinental» меҳмонхонасида бўлиб ўтган Лойиҳанинг Тақдимот маросимида, Лойиҳа спикерлари, ҳамда, “JUST Grant” дастурининг Ўзбекистондаги координатори “Study Tokyo” Япон тили маркази асосчиси Иброҳим Хуррамов билимга чанқоқ ёшларга “JUST Grant” дастури орқали таълим олиш ҳақида батафсил маълумот беришди ва махсус видеороликларгача намойиш қилинди.

Тадбирда “JUST Grant” дастури иштирокчиси бўлган ёшлар ҳам иштирок этишди. Бу ёшлар 2 ой давомида онлайн тарзда видео ўқув қўлланмалари орқали япон тилини ўрганишган ва эндиликда имтиҳон топшириб, Грант асосида Япония олий ўқув юртларида ўқиш имкониятини қўлга киритишади.

Тадбирда муваффақиятли тадбиркорлар, ҳамда руҳшунослар ҳам иштирок этиб, ёшларни янги имкониятлар сари руҳлантиришди.

photo (1)

Шунингдек, мазкур тадбирни Японияга ўзига хос бўлган “кичик саёҳат” деб таърифлаш мумкин. Чунки, тадбир давомида меҳмонлар, ёшлар Япония маданияти, урф-одатлари ва ўзига хос анъаналари билан яқиндан танишдилар.

photo (6)

Япониянинг миллий либосларида ижро қилинган, қадимий анъаналарни ўзида акс эттирган рақслардан иборат шоу, ҳамда,

photo (7)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳоннинг дилтортар қўшиқлари тадбир меҳмонларига хушкайфият бағишлади.

photo (3)

Шунингдек, Япониянинг ўзига хос урф-одатлари акс этган миллий “Чой маросими”, ҳамда, “Суши тайёрлаш” жараёни, тадбир иштирокчилари ва меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди.

photo (8)

“Проарт” компанияси томонидан ташқил этилган мазкур тадбир, юқори даражада ўтди.  

photo_2020-12-19_20-23-16

photo_2020-12-19_20-23-11

photo_2020-12-19_20-23-03

photo_2020-12-19_20-23-15

photo_2020-12-19_20-23-17