FATTOHHON.COM
« Все новостиЎтган ҳафта Бухоро вилояти бўйлаб ўтказилган Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Навоий вилоятида бошланди.
70 нафарга яқин таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорларидан иборат тарғиботчилар гуруҳи, айнан шу куннинг ўзида, вилоятнинг Қизилтепа, Навбаҳор, Конимех туманларидаги жами 10 120 нафар, шундан 26 та умумтаълим мактабларида 5 200 нафар ўқувчилар, 12 та касб-ҳунар коллежларидаги 4 200 нафар ўқувчи талаба-ёшлар ҳамда белгиланган режага қўшимча равишда “Рус карвон”, “Жаҳон бобо”, “Буганбой” фермер хўжалиги, “Камалак” болалар оромгоҳи ва “Ижанд” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 720 нафар пахта йиғим-теримида иштирок этаётган ҳашарчилар билан учрашдилар.
Тарғибот тадбирлари Навоий вилоятининг Навоий ва Зарафшон шаҳрлари,Тонди, Учқудуқ, Кармана туманларида давом этмоқда.
Ёшлар маданият ва санъат маркази
Матбуот хизмати