FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕККОНЦЕРТ” ДАВЛАТ МУАССАСАСИ ТОМОНИДАН... 06.06.2021 22:00

Шу кунларда юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида, маданий-маърифий тарғибот ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда. Шу муносабат билан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан 6 июнь куни соат 19:00 да пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройининг ёзги амфитеатрида “Кўнгилларда Ватан мадҳи” деб номланган концерт дастури тақдим этилди. 

11uz

Мазкур концерт дастурида “Ниҳол” давлат мукофоти совриндорлари, таниқли эстрада хонандалари ҳамда,  бир қатор ёш хонандалар иштирок этишди.

 Кўтаринки кайфиятдаги бу концерт дастури давомида, томошабинлар орасидан ҳам  истеъдодлар саҳнага таклиф этилди. Улар орасида 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болажонларнинг ижро этган шеъру қўшиқлари, томошабинларга янада хушкайфият улашди.