FATTOHHON.COM
« Все новостиМуқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги вакиллари ва театр жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов театр санъати олдидаги муҳим вазифалар, долзарб масалалар ва уларнинг ечимлари, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида гапирди.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига директор этиб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжонов тайинланганлиги расман эълон қилинди.
Йиғилиш сўнггида, куни кеча таваллуд кунини нишонлаган устоз санъаткорларимиз Ўзбекистон халқ артисти Наима Пўлатова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаровлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.