FATTOHHON.COM
« Все новости
ЮЛДУЗ УСМОНОВА КАТТА САҲНАЛАРГА ҚАЙТДИ! КУТИЛГАН ВА КУТИЛМАГАН ОНЛАР... 10.12.2016 03:41
Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова катта саҳналарга қайтди. 5 декабрь куни Юлдуз Усмонова Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан ташкил қилинган тадбирда, бир гуруҳ санъаткорлар билан бирга Ўзбекистон Мадҳиясини куйлади. Сўнг, 7 декабрь куни, Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигигига бағишланган тадбирда “Ҳамроз” қўшиғини куйлади.
Шундан сўнг, ТВ орқали унинг янги қўшиғи премьра қилиниб, концерт дастури ҳам намойиш қилинди. Шунингдек, Юлдуз Усмонова 15 декабрь куни бўлиб ўтадиган “Мавсум хитлари” концерт дастурида ҳам иштирок этади.