FATTOHHON.COM
« Все новости17 декабрь куни “Ориат доно” радиоси ўзининг туғилган кунини нишонлади! Шу куни Мазкур Радионинг ташкил топганига 16 йил тўлди!
Бу куни кўплаб хонандалар ва ижодкорлар Радио ва унинг ижодкорлари жамоасини самимий табриклаб, радиоэфирларда ҳам бирга бўлишди.
Биз ҳам, шу куни “Ориат доно” радиосига бориб, актриса Зуҳра Солиева, хонанда Омадбек Аҳмаджонов ҳамда, бошқа ижодкорлар билан бирга радиожамоасини чин дилдан самимий табрикладик ва радиобошловчи Умида Тўлаганованинг радиоэфирида иштирок этдик.
Радионинг туғилган куни “Ориат доно” радиоси бош директори Бахтиёр Усмонов, радиобошловчилар Баҳодир Мағдиев, Акмал Мирзо, Умида Тўлаганова ва бошқалар иштирокида кўтаринки кайфиятда нишонланди!
Радиоэфир давомида актриса Зуҳра Солиева, хонанда Омадбек Аҳмаджонов ва Fattohhon.com сайти раҳбари ва сценарийнавис Феруза Фаттохова ва бошқалар ўтиб бораётган 2016 йил давомидаги ижодий ютуқлари, ҳамда келгуси режалар ҳақида ўз фикрларини билдиришди.
Шунингдек, айнан шу куни “Ориат доно”ни Самарқанд аҳли ҳам тинглаши мумкинлиги маълум қилинди! Бу эса, Радионинг туғилган кунига ажойиб совға бўлди!
Яна бир бор “Ориат доно” радиоси ижодкорларини табриклаб, Радио раҳбарияти ва ижодкорларига ҳамиша омад, муваффақият ёр бўлишига тилакдошмиз!
Саида Вахобова