FATTOHHON.COM
« Все новости28 январь куни “Версаль” ресторанида актриса Саида Саидбекова ва Фаррухбекнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди.
Унда кўплаб кино ва театр олами вакиллари иштирок этишди. Барча меҳмонлар куёв ва келинни самимий табриклаб, бахт тилашди!
Тўйда иштирок этган санъаткорлар эса, ўз қўшиқлари билан барчага хушкайфият улашдилар.
Анъанавий одатлардан келин салом амалга оширилди ва актриса Маҳфуза Боботиллаева келинчакни чиройли сўзлар билан саломга чорлади.
Шунингдек, куёв ва келинчак биргаликда торт кесиб, бир-бирларини ширинлик билан меҳмон ҳам қилишди.
Саидахон ва Фаррухбекка ҳамиша бахт ёр бўлсин! Янги ҳаёт сари қўйган қадамларингиз қутлуғ бўлиб, энг бахтли оилалар сафида, биргаликда узоқ умр кечириб, шириндан-ширин фарзандларнинг ота-онаси бўлишларингизга тилакдошмиз!