FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВДАН АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИ ОЛДИДАН! “МУБТАЛО БЎЛДИМ САНГО”! ЮРАКДАН КУЙЛАНГАН ТАРОНАГА СУРАТГА ОЛИНГАН ВИДЕОКЛИП! 05.02.2017 06:33

 photo (4)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев Алишер Навоийнинг  “Мубтало бўлдим санго” ғазалини куйга солиб, ижро этиб, унга видеоклип ҳам суратга олдирди.

photo (11)

Мазкур қўшиқ буюк шоир Алишер Навоий таваллуди айёми олдидан муносиб совға бўлди!

photo (10)

Трек йўналишида суратга олинган клип режиссёрлари Ҳасан ва Ҳусан Атабаевлар. Бу видеоклипнинг суратга олинишига Ёдгор Носиров ҳам катта ёрдам берди.

photo (12)

Бир неча асрлар аввал яратилган ғазал Улуғбек Раҳматуллаев томонидан юракдан куйланганлиги сезилиб турибди.

 photo (2)

Кўргали ҳуснингни зору, мубтало бўлдим, санго

Не балолиғ кун эдики, ошно бўлдим санго.

photo (5)

Ҳар неча дедимки, кун – кундин узай сендин кўнгил,

Ваҳки, кун – кундин баттарак, мубтало бўлдим санго.

photo (1)

Мен қачон дедим вафо қилғил, манга зулм айладинг,

Сен қачон дединг, фидо бўлғил манго, бўлдим санго.

photo (9)

Қай пари пайкарга дерсен, телба бўлдинг бу сифат,

Эй, пари пайкар, не қилсанг қил манго, бўлдим санго.

 photo (8)

Эй, кўнгил тарки насиҳат айладим, овора бўл,

Юз бало етмаски, мен ҳам, бир бало бўлдим санго…

photo (7)

Жоми Жам ичра Хизр суйи насибимдур мудом,

Соқиё, то тарки жоҳ айлаб гадо бўлдим санго.

photo (3)

Ғусса чангидин навое, топмадим ушшоқ аро,

То Навоийдек асиру, бенаво бўлдим санго.

КЛИПНИ КЎРИШ УЧУН!