FATTOHHON.COM

« Все новости

“БУЮК КЕЛАЖАГИМИЗНИ МАРД ВА ОЛИЖАНОБ ХАЛҚИМИЗ БИЛАН БИРГА ҚУРАМИЗ!” МАЗМУНИДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ СУРХОНДАРЁДА! 11.05.2017 12:04

 

IMG_1556

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 апрелдаги “2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номли тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 63-сонли (08/1-248 17.04.2017 й.) мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!”мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилмоқда.

IMG_1596

Ушбу режа асосида тадбирлар жорий йилнинг 10 май куни Сурхондарё вилоятининг 1 та шаҳрида, шундан, Термизшаҳридаги 1 та “Ёшлар маркази” биносида, 1 та Термиз давлат университетида, 1 та 2-сон Академек лицейида,
1 таМаданият ва аҳоли дам олиш марказида, 1 таҳарбий қисм(Термиз шаҳридаги 44278-сон ҳарбий қисм)да, 1 та меҳрибонлик уйи (12-сонли Меҳрибонлик уйи)да юқори савияда ўтказилди.

IMG_1413

Мазкур тадбирларда 60 нафардан ортиқ таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, тадбирларга жами 2 210 нафар ўқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди. Шундан, 510 нафар умумтаълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари, 430 нафар олий таълим муассасаси талабалари ва профессор ўқитувчилари, 500 нафар ҳарбий қисм хизматчилари, 62 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, 708 нафар уюшмаган аҳоли жалб этилди.

Ушбу тадбирлар ўқувчи ва талаба-ёшларнинг ёши ва психофизиологик жиҳатларидан келиб чиқиб, олдиндан ишлаб чиқилган намунавий сценарий ва маъруза матнлари асосида ташкил қилинмоқда.

Тадбирларда иштирок этаётган Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга мустақилликка қадар бўлган давр ва мустақиликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, “жонли мисоллар” билан таъсирчан руҳда гапириб бермоқдалар.  Ёшлар орасидан вакиллар ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда халқаро мусобақа ва танловларда эришган ютуқлари, яратилган имкониятлар тўғрисида сўзлаб, тенгдошларини яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга,  Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирмоқдалар.

Тарғибот тадбирларида иштирок этган санъат ва маданият намоёндалари ҳамда эстрада хонандалари тадбирларда ўқувчи ёшлар билан биргаликда жонли тарзда суратларга тушган ҳолда ижтимоий тармоқлардаги ўзларининг махсус саҳифалари “instagram”, “facebook” ижтимоий тармоғларидаги саҳифаларида онлайн равишда ёритилди ва 1.5 мингдан зиёд кузатувчилар томонидан ижобий фикрлар билдирилди.

Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар давомида барча таълим муассасаларида,ёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи, шунингдек, ғаразли ғоялар ва турли кучларнинг жинояткорона ҳаракатларини фош этувчи бадиий фильмлар намойиши “Ёшлар маркази” биносида, меҳрибонлик уйи, академек лицей ва Термиз давлат университети мажлислар залида, ҳарбий қисм ва маданият ва аҳоли дам олиш марказларида намойиш этилди.

DSC_0109