FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг янги клипи “Мендирман ўша” унга кетган меҳнат, вақт ва маблағ жиҳатидан тарихий фильм даражасида чиққанлиги сир эмас!
Албатта, буларнинг барчаси Санъаткорнинг ғояси ва ташаббуси билан амалга оширилди! Ўтган йили, август ойида суҳбатлашганимизда, Санъаткор “Хоразм” асари ва унда ҳаёти акс эттирилган тарихий қаҳрамон Жалолиддин Мангубердининг ҳаёт йўли, амалга оширган ишларидан таъсирланганлиги ҳақида айтиб ўтган эди. Бу клипни суратга олиниш ғояси ўшанда туғилган эди! Орадан бир йил ўтиб, мазкур ғоя ҳақиқий “ижодий портлаш” бўлиб, томошабинларга намойиш қилинди!
Жалолиддин Мангуберди ролида актёр Миркамол,
Чингизхон ролини эса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Махсет Утемуратов ижро этди.
Жалолиддин Мангубердининг ўғли ролида продюсер Темур Холиқовнинг ўғли, устоз санъаткор Муҳриддин Холиқовнинг набираси Асилбек Холиқов. Санъаткорлар сулоласи давом этмоқда.
Ўта таъсирли ижро, видеоасар, сюжет уйғунлиги!
Озодбек Назарбеков ўша дамлардаги уруш даҳшатини, ўз эркидан айрилиб, мўғулларга енгилган инсонлар дардини ҳис қилиб куйлаган. Айниқса, клип финали томошабинни янада руҳлантиради!
Ҳар бир ўзбек йигитида Жалолиддин Мангуберди яшаши, ҳар бир ўзбек йигити ўз юртига меҳрли, садоқатли бўлиши кераклиги, мардонавор руҳда тасвирланган.
Бу клип ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, ўз юртини асраб-авайлаш, қадр туйғуларини янада кучайтириши шубҳасиз!
КЛИПНИ КЎРИШ УЧУН!
Клипнинг май ойидаги суратга олиш жараёнларидан репортажга ўтиш!