FATTOHHON.COM
« Все новости![]()
18 апрел куни Ўзбек Миллий Академик драма театрида “Аёлғу” номли спектаклни қайта ишланган илк намойиши бўлиб ўтди.
Намойишдан олдин театр саҳнасида кичик жонли мулоқат бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Халқ артисти Тўти Юсупова, Ўзбекистон Халқ артисти Рихси Иброҳимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳожиакбар Комилов, Раъно Ярашева, Зуҳра Ашурова қатнашдилар.
Сўнг, спектакл бошланди.
![]()
Бу асар бундан 10 йил аввал саҳналаштирилган бўлиб, биринчи вариантида эса, элимиз суйган театр актрисалари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Раъно Ярашева, Зуҳра Ашурова, Ҳосият Ҳусанова, Вазира Юнусовалар роллар ижро этишган.
![]()
“Аёлғу” спектаклини янги талқинида бўлса, Режиссёр Валижон Умаров саҳналаштирган. Унда театрнинг ёш умидли актрисалари Шодия Тўхтаева, Зебинисо Холиқова, Нигина Анорбоева ва бошқа дебютантлар талқин этишган.
“Аёлғу” спектакли аёллар ҳаётидан сўз юритувчи фалсафий асар сўзсиз бўлиб фақат қўшиқлардан фойдаланиб яратилган.
![]()
Спектаклда чақалоқлар дунёга келганидан то бахтли ҳаётга қадам қўйгунгача бўлган вақтни, фақат қўшиқлар ва ҳаракатлар ифодаси ила тушуниш мумкин!
Тинимсиз меҳнат, изланишлар ва айниқса истеъдод қоришмасидан вужудга келаётган ҳар бир асар албатта ўз мухлисини ва томошабини топади. Ҳар қандай ижод намунасини бахосини албатта томошабин беради. Шундай экан ўйлайманки , ҳар бир театр саҳнасида яратилаётган спектакллар сиз азиз томошабинларни бефарқ қолдирмайди.
Феруза Фаттохова





