FATTOHHON.COM
« Все новости7 cентябрь куни «Муқимий» номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ўзининг 79 мавсуми очилишини тантанали равишда ўтказди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков,
театр директори Мирза Азизов, актёр Маъруф Отажонов, Ўзбек Миллий академик драма театри директори Фатҳулла Маъсудовлар сўзга чиқиб, юртимизда театр соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ўзгаришлар ҳақида ўз фикрларини билдириб, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрини навбатдаги очилиш мавсуми билан самимий қутладилар ва театрнинг келгуси фаолиятига муваффақият тиладилар.
Очилиш маросимида созандалар ансамбли, раққосалар ва театр актёрларининг мусиқали чиқишлари намойиш этилди. Маросимдан сўнг, Собир Абдулла қаламига мансуб “Тоҳир ва Зуҳра” спектакли томошабинлар эътиборига ҳавола қилиниб, театрнинг навбатдаги мавсуми очиқ деб эълон қилинди.
Вазирлик Матбуот хизмати