FATTOHHON.COM
« Все новости“Тўйлар муборак” лойиҳасининг ғоя муаллифи ва ташкилотчиси Дилдора Зайнутдинова 5 сентябрь ўзининг туғилган кунини Lotte City Hotel Tashkent Palace Меҳмонхонасида дўстлари, яқинлари ҳамда “Тўйлар муборак” лойиҳаси учун ўз ҳиссасини қўшганлар даврасида нишонлади!
Барча меҳмонлар Дилдора Зайнутдиновани самимий табриклашди.
Оқшомни журналистлар Гули Икромова ҳамда Нодирхон Муҳамедхонов ("Водий садоси" радиосидан) олиб боришди.
Таваллуд айёми Тақдирлаш маросими билан уйғунлашиб кетди!
“Тўйлар муборак” лойиҳасига ўз ҳиссасини қўшган барча ҳомийлар, либослар салонлари, журналистлар, ижодкорлар барчаси, ғоя муаллифи ва ташкилотчиси Дилдора Зайнутдинова томонидан ташаккурномалар билан тақдирланишди.
Шу жумладан, Fattohhon.com сайти раҳбари Феруза Фаттохова ҳам.
Оқшом давомида “Баён” гуруҳи ажойиб қўшиқлар билан барчанинг кайфиятини янада кўтардилар.
Кечада “Марварид” гуруҳи болажонлари ўзларининг юлдузларга тақлидан чиқишлари билан иштирок этишди.
Кеча кўтаринки ва европача руҳда ўтди!
Биз ҳам Дилдора Зайнутдиновани яна бир бор туғилган куни билан табриклаймиз! Муваффақият, омад ҳамиша ҳамроҳ бўлиб, дунёдаги энг чиройли бахт эгаси бўлишларига тилакдошмиз!
Тавваллуд айёми муборак бўлсин, Дилдорахон!
Саида Вахобова
Фотолар учун Шерзод Холмуродов
ва Камолиддин Нормуродовга миннатдорчилик билдирамиз





