FATTOHHON.COM
« Все новостиЎз вақтида жуда ҳам оммалашган “Шақилдоқ” қўшиғи билан барчанинг эътиборига тушган хонанда Шохсанам, 10 йиллик танаффусдан сўнг ижодга қайтди!
Хонанда танаффусдан кейинги шахдам ижодий қадамларини барчанинг кўнглидан жой олган “Шақилдоқ” каби, Хоразмча услубга содиқ қолган ҳолда, “Чўгирма” қўшиғи билан бошлади!
Қўшиқ Фаррух Соҳиб сўзи ва мусиқаси, Фурқат Бобажонов аранжеровкаси билан яратилган бўлиб, уни Шохсанам ижросида тинглаб, ўзингизни бир зум Хоразмда ҳис қиласиз!
Жўшқин Хоразмча рақсга тушишни ёқтирсангиз, унда бу қўшиқ айнан сиз учун!
Қўшиқни тинглаш ва кўчириб олиш учун!
Маълумот учун: “Чўгирма” бу Хоразмча бош кийими бўлиб, ёзда бошни салқин, қишда иссиқ тутади, кўриниши телпакни эслатади. Чўгирмадўзлик касби билан Хоразмда бир неча авлод усталари шуғулланишади.