FATTOHHON.COM
« Все новости
Куз мавсумида шоу бизнес оламининг кўпгина вакилларининг ҳам шахсий ҳаётларида ўзгариш юз бериши кутилмоқда!
Октябрь ойининг охирги кунларида “Наво” телеканали журналисти Дилдора Саъдуллаеванинг бахт тўйи бўлиб ўтади.
Собиқ “Беном” гуруҳи хонандаси Сарвар ҳам, октябрь ойида бўйдоқлик билан хайрлашмоқда. Унинг тўйи октябрда яқин кунлар ичида бўлиб ўтади.
Ноябрь ойининг бошида хонанда Рухшона ва
клипмейкер-режиссёр Санжар Маткаримовнинг бахт тўйи бўлиб ўтади! (Тўй куни ошкор қилинмаслиги сўралган, аммо кўпчилик билиб бўлди!)
Ноябрнинг 5 санасида Ўзбекистон Халқ артист Лутфулла Саъдуллаев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаеваларнинг кенжа қизи актриса Муқаддас Саъдуллаева дўсти Санжарбекка турмушга чиқмоқда!
Ноябрь ойининг 10 санасида актёр ва спортчи Даврон Каримбердиевнинг укаси Достоннинг ҳам бахт тўйи бўлиб ўтади!
“Тарона” студияси директори Даврон Муқимов яқин кунлар бўйдоқлик билан хайрлашади!
Бугун эса, яна бир шов-шувга айланган янгилик ҳамманинг тилида! Райҳон синглиси Насибага “оқ ўрар” бўлганлигини маълум қилди!
Демак, Райҳоннинг синглиси Насибанинг ҳам бахт тўйи яқин!
Куз ойларида барча бахт тўйи бўлиб ўтадиган бахтли келин ва куёвларни чин дилдан қутлаймиз!
Бўлажак умр йўлдошингиз билан бир умр бахтли ҳаёт кечириб, энг бахтли оилалардан бўлишларингизга тилакдошмиз!





