FATTOHHON.COM
« Все новости
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг Америка Қўшма Штатлари бўйлаб турнеси аъло даражада ўтмоқда! Куни кеча Лос-Анжелесда бўлиб ўтган концерт дастури ҳам ўзига хос бўлиб, кутилмаган даражада муваффақиятли бўлди!
Авваламбор, бу концерт аввалгисидан фарқли равишда ўтди. Бу ҳақида Улуғбек Раҳматуллаевнинг фикрлари ВИДЕОДА!
Концертда Ўзбекистонлик спортчиларимиз ҳам меҳмон бўлишиб, шунингдек, саҳнада Улуғбек Раҳматуллаев билан бирга куйлашди ҳам. Қайси юртда концерт берса ҳам, ҳамиша ўз юртини бир лаҳза бўлса-да, ёддан чиқармайдиган Улуғбек Раҳматуллаев Лос-Анжелесдаги концертда ҳам, “Ватанни севмоқ иймондандур” дея куйлади! Бу эса, томошабинларни янада руҳлантириб юборди! ВИДЕОДА!
Концертни ҳуқуқшунос, актёр ва бошловчи Отабек Маҳкамов олиб борди.
Концерт давомида энг кутилмаган ҳодиса, Улуғбек Раҳматуллаевга “Оскар” тақдим этишди! Америка бўйлаб рекорд концерт дастурлари муносабати билан! Улуғбек Раҳматуллаев эса, бунинг учун кимларга миннатдорчилик билдиргани ВИДЕОДА!
Концерт давомида янги қўшиқлардан тортиб, томошабинлар сўраган севимли қўшиқларгача барчаси ижро қилинди! Томошабинлар ҳам, рақслардан бир зум тўхташмади!
ВИДЕОДА!
Америкадаги Ватандош мухлислар ўз самимий ниятларини ҳам билдиришди!
ВИДЕОДА!
Концертдан сўнг ҳам, томошабинлар, мухлислар билан мулоқотлар тўхтамади! ВИДЕОДА!
Улуғбек Раҳматуллаев эса, эндиликда Чикагога йўл олди!
Демак, 21 март Чикагода Наврўз байрамини Улуғбек Раҳматуллаев билан қарши олинг! Асло ўтказиб юборманг!