FATTOHHON.COM
« Все новостиШохруххон ўзининг яккахон концерт дастурида янграган ва барчага манзур бўлган “Севгилим” қўшиғини тингловчилар эътиборига ҳавола этди!
Қўшиқ Шохруххон сўзи ва мусиқаси, Фарҳод Бадалбаев аранжеровкаси билан яратилган.
Севгилим дилсизлар дилларимизни,
Тошбўрон қилсалар, вайрон қилсалар...
Тиканлар қопласа йўлларимизни,
Сен учун йиғласам, улар кулсалар...
Севгилим севгини севмаган билмас экан-да,
Йўлларида гуллар эмас, тикан-да,
Ошиқ қалбин севмаганлар билганда,
Армон бўлмасди, сарсон бўлмасди...
Севгилим кўзларинг маъюс, ранжиди бекор,
Дилсизлар севгимизни қилдилар кўп хор...
Кўзларинг куларди, бор эди қувонч,
Лекин кўзларингда қолмади ишонч...
Севгилим севгини севмаган билмас экан-да,
Йўлларида гуллар эмас, тикан-да,
Ошиқ қалбин севмаганлар билганда,
Армон бўлмасди, сарсон бўлмасди...
Қўшиқни тинглаш ва кўчириб олиш учун!