FATTOHHON.COM
« Все новости
ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРКИЯ МАДАНИЯТ КУНЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ! 23.01.2019 23:58
Жорий йилнинг 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Туркиянинг Анқара шаҳрида Туркия Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Аҳмад Халук Дурсун билан учрашди.
Музокара чоғида Туркияда Ўзбекистон маданияти кунлари ҳамда, Ўзбекистонда Туркия маданияти кунларини ўтказиш, шунингдек, ҳар икки давлатда ҳам, маданият марказларини ташкил этиш, маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, 2019 йилнинг октябрь ойида Туркияда Ўзбекистон маданият кунларини ўтказишга келишиб олинди.