FATTOHHON.COM
« Все новости ![]()
6 август куни соат 19.00 да «Алишер Навоий» (собиқ Панорама) санъат саройида “Ажаб бўлибди” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
![]()
Премьерани Олимжон Каримов олиб борди.
![]()
Фильм ижодкорлари саҳнага таклиф қилиндилар.
![]()
Фильм режиссёри актёр ва хонанда Жаҳонгир Позилжонов
Бош ролларда Муҳаммадисо Абдулхаиров ва Жаҳонгир Позилжонов
![]()
![]()
![]()
Шунингдек, ролларда Ҳосият Ҳусанова, Гулчеҳра Носирова, Отабек Мирзахолов, Жавлон Шодмонов, Дилшод Мирзамуротов, Феруза Норматова, Сўғдиёна, Мансур, Улхана ва бошқалар...
Премьерада фильмда роль ижро қилган Жаҳонгир Позилжоновнинг қора танли дўстлари ҳам ташриф буюришди ва улардан бири сўзга ҳам чиқди.
![]()
![]()
Жаҳонгир Позилжоновни қизчаси Райҳона саҳнага чиқиб, табриклади!
![]()
Бу премьера Жаҳонгир Позилжоновнинг анча муддат танаффусдан сўнг, суратга олинган фильми бўлганлиги учун ҳам, залга томошабинлар тўлиб кетди.
![]()
![]()
Томошабинлар орасида шоубизнес вакилларини ҳам учратиш мумкин эди, режиссёр Саид Мухторов, продюсер Руслан Мирзаев, актрисалар Ҳалима Иброҳимова, Муқаддас Саъдуллаева, Анжелика Есимбетова, монтаж режиссёри Муҳибилло Убайдуллаев, “Миллион” жамоаси ва бошқалар...
Фильм намойиши бошланди.
![]()
Фильм комедия жанрида суратга олинган бўлиб, унда тарбиявий аҳамиятга эга мавзу кўтарилган. Бош қаҳрамон ҳаётда ўз ўрнини топа олмаган, дангаса, ўз оиласи ва яқинларига ҳар тарафлама зарар келтириб юрадиган тарбиясиз йигит. У ўзини ёш боладек тутади ва ота-онасига манфаат келтириш ҳақида асло ўйламайди. Шундай оғир характерли инсон ролини Жаҳонгир Позилжоновнинг ўзи ишонарли ижро қилган. Шунингдек, Жаҳонгир Позилжоновнинг дўстлари Отабек Мирзахолов, Жавлон Шодмонов ва Дилшод Мирзамуротовлар комедик ролларда. Ёш актриса Улхана эса, фильмда эпизодик бўлса ҳам, 2 та ролни ижро этган.
Жиддий характерга эга Муҳаммадисо Абдулхаиров ўғлининг қилиқларидан ва дангасалигидан безор бўлиб, уни тарбиялаш учун антиқа йўл ўйлаб топади. Бунинг учун у ўғлининг дўстларини ҳам бунга жалб этади.
Аммо, фильм баъзи камчиликлардан ҳам ҳоли эмас, масалан, совчиликка борилганда, бош қаҳрамон йигитнинг 27 ёшлигини эшитиб, “ёши ўтиб қолибди” дейилиши, жуда борса йигитнинг ёши 30 да бўлганда, шундай дейилса, тўғрироқ бўларди. Шунингдек, совчилар борасида ва йигитнинг безорилигини кўрсатилган саҳналарда бироз бўрттиришлар бор. Лекин, комедияда бўрттиришлар бўлиши табиий ҳол бўлганлиги учун ҳам, фильмни жуда ҳам жиддий таҳлил қилиш фикридан йироқмиз.
Фильмда воқеалар ривожининг кутилмаган тарзда бурилишлари, қизиқарли сюжетлар томошабинларни ўзига тортади.
“Ажаб бўлибди” фильми 6 августдан катта экранларда намойиш қилинмоқда!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
![]()
![]()





