FATTOHHON.COM

« Все новости

ЗАМОНАВИЙ ХОРЕОГРАФИЯ ВА СПОРТ ПЛАСТИКАСИ ХАЛҚАРО ТАНЛОВИ: 2 КУН! 18.08.2013 14:25

 foto(2)_228.jpg

V Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танловининг иккинчи куни ҳам ўзига хос бўлиб, турли ҳудудлари ва Қозоғистондан келган рақс жамоалари орасида саралаш ўтказилди.

foto_1283.jpg

 

Шунингдек, рақснинг хип-хоп, данс холл, поппинг ва брейкдансинг турлари бўйича яккалик баттлларда кураш олиб борувчи иштирокчилар орасидан, финал босқичи учун саралаш ўтказилди. Ҳапкамлар ҳайъати америкалик машҳур раққос ва хореограф Брайан «Tyger-B» Маршалл, исроиллик раққос Олег Давидовский, россиялик раққос Виктор «Vitek» Квятковский ҳамда халқаро танловлар ғолиби, украиналик Катья Харченкодан иборат.

 

foto(1)_265.jpg

 

Роллерлар, скейтерлар, велосипедчилар ва паркур-атлетлар эса тайёргарликлар билан банд эдилар. Албатта, уларнинг “сакраш”лари йиғилган томошабин мухлислар томонидан олқишлаб турилди.

 

  img_7810_.jpg

Шунингдек, CityMakon нинг ёзги кинотеатр майдонида, Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари ва Қозоғистондан келган рақс жамоалари орасида саралаш босқичи ўтказилди.

img_7832_.jpg

Ёш раққос ва раққосалар ўз миллий рақсларидан то довюрак акробатлар рақсларигача ҳамда, турли халқлар рақсларини намойиш қилдилар.

Танловнинг иккинчи куни ҳам, жуда мазмунли ўтди!

  img_7834_.jpg

Александр Паломников: - Бу танловдан жуда ҳам хурсандман! Ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман! Чунки, бундай машқларни бажаришни ҳоҳловчилар кўп, лекин ҳаммада ҳам имконият йўқ. Бугунги танлов эса,  мана шундай замонавий рақсларга қизиқувчиларнинг ҳаммасини бир ерга жамлаб, уларни ўзаро ҳамсуҳбат бўлган ҳолда, келгусида ўзлари ёқтирган машғулот билан шуғуллана олишлари учун, замонавий рақслар борасида маълумот олишлари учун ҳам, имконият яратмоқда. Мен ўзим 4 йилдан буён шуғулланаман. Ҳозир кўриб турганингиздек энг ёш иштирокчиларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиляпман. Бизнинг машқларни ҳам бажариш осон иш эмас, чунки, бунинг учун оддий ролик эмас, махсус роликлар керак бўлади. Шунингдек, алоҳида маҳорат талаб этилади.

 

Ильдар Азизов: - Мени велосипедчиларнинг «сакраш»лари ҳайратга солмоқда. Ўзим замонавий рақслар билан шуғуллансам ҳам, ҳозирда велосипедчилар мени кўпроқ қизиқтирмоқда. Уларни юқори баландликларни тап тортмай “забт” этишлари менга завқ бермоқда. Ўзим ҳам, эндиликда, замонавий рақслардан ташқари, бу йил жиддий шуғулланиб, улар каби велосипедда шуғулланиш ниятидаман.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

img_7822_.jpg

 

img_7829_.jpg

 

img_7823_.jpg

 

img_7826_.jpg

 

img_7820_.jpg