FATTOHHON.COM

« Все новости

ЗАМОНАВИЙ ХОРЕОГРАФИЯ ВА СПОРТ ПЛАСТИКАСИ ХАЛҚАРО ТАНЛОВИ ГАЛА-КОНЦЕРТ ВА ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИДАН... 19.08.2013 15:52

foto(15)_77.jpg

 

CityMakon кўнгилочар мажмуасида ўтказилаётган V Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танловининг 3 куни ҳам ўзига хос ўтди ва энг яхши чиқишлардан иборат финал, машҳур хонандалар иштирокидаги гала-концерт ва тақдирлаш маросими билан  якунланди!

 

foto(16)_76.jpg

 

foto(17)_69.jpg

 

 

Ғолиблар лойиҳа муаллифи  Гулнора Исломовна Каримова томонидан дипломлар, совғалар ҳамда, махсус грантлар билан тақдирланишди.

 

 

 

 

Ташкилотчилар: Фонд Форум, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, АҚШ нинг Ўзбекстондаги элчихонаси ҳамда Исроил маданият маркази кўмагида.

Ҳомийлар: Beeline, Lukoil, Podium Italia, RedTag.

 

 

 

 

Бу гал 3 кун давомида ўтказилган танловда, Ўзбекистон ва Қозоғистондан 800 дан ортиқ иштирокчи, ўзларининг энг сара чиқишлари билан иштирок этишди. Булардан, 42 та рақс жамоаси, 200 дан ортиқ Street Fest раққослари ва спортнинг турли экстремал йўналишлари бўйича 60 дан зиёд иштирокчи бўлдилар.

foto(6)_155.jpg

Учинчи кунда, замонавий хореография ва спорт пластикаси саралаш босқичлари бўйича, ярим финал батллари, намойиш қилинди, ҳамда ҳар бир номинация бўйича, 2 тадан финал иштирокчиси бўлиб, улар орасидан ғолиб танланди.

foto(1)_269.jpg

Финалда, шунингдек, роллерлар, скейтерлар, велосипедчилар ва паркур-атлетчилар орасидан ҳам ғолиблар аниқланди.

foto(12)_93.jpg

Шундан сўнг, CityMakonнинг ёзги очиқ кинотеатрида гала-концерт бўлиб ўтди. Томошабинлар шу қадар кўп эдики, улар ёзги кинотеатр майдонидан ташқарида, CityMakon нинг бошқа майдончаларига ўрнатилган катта экранлар орқали, концертни кузатишларига тўғри келди.

foto(13)_87.jpg

Концертни “Лайли” миллий рақс жамоаси “Хон атлас” ҳақидаги ривоятнинг рақс кўринишида саҳналаштирилган чиқишлари билан очиб беришди.

foto(8)_134.jpg

Чиқишлар орасида, жуда кўплаб ажойиб чиқишлар томошабинлар эътиборини тортиб, олқишларга сазовор бўлди. Масалан, Қозоғистоннинг Остона шаҳридан келган “Шашу” рақс жамоасининг “Кокайдай” рақс чиқиши, Тошкентлик иштирокчилардан “Денгиз қиссаси”, “Фонд Форум Юниор Спорт”дан “Она”, Навоийлик раққослардан “Жосуслар” (Агенты), Zlotnikov Dance Сenter дан «Old School Kids» ва «All styles», ҳамда бошқалар...

foto(20)_51.jpg

Рақс жамоаларининг чиқишларидан ташқари, баттллар бўйича ҳам 5 номинация: хип-хоп юниор, хип-хоп профессионал, данс холл, поппинг ва брейкденс  ҳам бўйича ғолиблар аниқланди.

foto(1)_268.jpg

Ғолибларни америкалик таниқли раққос Брайан «Tyger-B» Маршалл, Исроиллик раққос, хореограф Олег Давидовский, россиялик поппинг-раққос Виктор «Vitek» Квятковский ҳамда, Украиналик халқаро мусобақалар ғолибаси Катья Харченколардан иборат ҳакамлар ҳайъати аниқлашди. Улар, танловдан олдин, Tashkent Dance Camp оромгоҳида, танлов иштирокчиларига маҳорат дарслари ўтказишган эди. Ҳакамлар ҳайъати, гала-концертда ҳам, ўз маҳоратларини жуда ажойиб чиқишлар орқали намойиш қилишди.

foto(19)_57.jpg

Шунингдек, номинациялар бўйича дипломлар билан ғолибларни тақдирлашди.

foto(11)_99.jpg

Гала-концертда ўзбек эстрадаси юлдузларидан Жаҳонгир Позилжонов,

foto(15)_78.jpg

Райҳон,

foto(14)_80.jpg   

“Саҳро” гуруҳи ва

foto(9)_117.jpg

Нилуфар Усмонова ўзининг сара қўшиқларини ижро этдилар.

  foto(21)_47.jpg

Гала-концерт ниҳоясида, мазкур лойиҳа муаллифи, Фонд Форум Васийлик кенгаши Раиси Гулнора Исломовна Каримова сўзга чиқиб, ғолибларни табриклаб, барча танлов иштирокчилари миннатдорчилик билдирди, ҳамда ғолибларни тақдирлади.

foto(22)_45.jpg

Шунингдек, ўзининг қатъияти ва интилувчанлиги билан барчага ўрнак бўлган брейкденс бўйича раққос Альберт Петросян Гулнора Каримованинг махсус совғаси қўл телефони билан тақдирланди.

foto(23)_42.jpg

Ғолиблар шунингдек, йўналишлар бўйича, совғалар, ZARA ва  RedTag дўконидан харид учун сертификатлар, ҳамда махсус грантлар билан тақдирланишди.

Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови барча рақсга қизиқувчи ёшлар учун катта имкониятдир. Бу танловга қизиқиш йилдан йилга кучайиб, иштирокчилар сони ҳам, йилдан йилга ортиб бормоқда. Замонавий ва оммабоп рақслар, ёшларни ва рақс ихлосмандларини ўзига жалб этиб, танловдаги йўналишлар ҳам кенгайиб бормоқда.

  foto(9)_118.jpg

“Саҳро” гуруҳи: - Бугунги танлов ёш ва профессионал раққосларни бир ерга йиғилиб, ўз маҳоратларни намойиш қилиш имконини бермоқда. Ёшлар рақс билан шуғулланишаётгани ва соғлом турмуш тарзига амал қилишаётгани бизни қувонтиради. Чунки, бу ёшлар учун фойдали. Шунингдек, мазкур танловни кузатар эканмиз, ёш раққосларни миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган рақслари бизга жуда ҳам маъқул бўлди.

  foto(4)_180.jpg

Рухшона хонанда:  - Тўғрисини айтсам, ёшлигимдан рақсга жуда ҳам қизиқаман. Zlotnikov Dance Сenter га рақсга қатнашаман. Бугун ҳам, мазкур танловга иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш учун келдим. Бундан танловлар ўтказилаётганлигидан жуда ҳам хурсандман. Чунки, ҳақиқатдан ҳам, ҳар қандай йўналишдаги рақслар бу танловда бирлашиб, чиройли концерт ўтказилмоқда!

  foto(11)_100.jpg

“Беном” гуруҳи: - Бу танловни ҳақиқий рақс байрами, дейиш мумкин. Фонд Форум ва мутасадди ташкилотлар томонидан ўтказилаётган бу танлов бизни ҳайратлантирмоқда! Бу танлов биз санъаткорлар учун ҳам қувончли, бу танловдаги ёшларнинг рақсларини, маҳоратини кўриб, бизда ҳам, рақс билан жиддий шуғулланиш истаги пайдо бўлди. Бу танлов ёшларимиз орасида, яна бир жабҳада ўзини кўрсата олиш имкониятидир! Айниқса, роллерлар, скейтерлар, велосипедчилар ва паркур-атлетчилар чиқишлари бизни ҳайратга солмоқда.

  foto(10)_109.jpg

 

Эля Мулюкова хореограф: - Бугунги тадбирни, нафақат рақс байрами, балки ҳақиқий санъат байрами, дейиш мумкин. Айниқса, бу ерда иштирок этаётган болажонларнинг рақсларини кўриб, ҳайратланасан ҳам. Баъзилари, ҳаттоки, маҳорат бобида катталардан ҳам ўзиб кетишмоқда. Ота-оналар эса, болаларини қўллаб-қувватлаётганлари қувонарли ҳол. Улар, ўз фарзандларини маҳоратларини тўғри баҳолай билиб, уларнинг қобилиятларини ривожлантиришига йўл очиб, ёрдам бераётганликлари, фарзандлари учун қайғураётганликларини кўриш мумкин. Бу ерда шунчалик кўп ажойиб чиқишлар намойиш этилдики, улар орасидан энг муносиб ғолибларини саралаб олиш, ҳайъат аъзолари учун ҳам, жуда қийин кечди. Чунки, айтганимдек, барча иштирокчилар бир-биридан қобилиятли ва чиқишлар ҳам бир-биридан ажойиб! Иштирокчилар ичида, ёш ҳаваскорлар ҳам, профессионаллар ҳам бор. Ҳар бир йўналишда, ўз “юлдуз”лари ҳам бор. Рақс жамоалари ичидан, муносиб ғолибларни танлашга ҳаракат қилдик. Мени айниқса, болалар рақс жамоалари ҳайратга солди. Чунки, 3-5 ёшдан саҳнага чиқиб, улар каби рақсга туша олиш, катта маҳорат талаб этади!

 

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 foto(13)_86.jpg

 

foto(11)_99.jpg

foto(7)_147.jpg

 

foto(8)_134.jpg

 

foto(10)_108.jpg

 

foto(3)_197.jpg

 

foto(4)_179.jpg

 

foto(2)_230.jpg

 

foto(18)_61.jpg

 

foto(17)_70.jpg

 

foto(7)_148.jpg

 

foto(5)_164.jpg

 

foto(2)_231.jpg

 

foto(5)_163.jpg

 

foto(15)_78.jpg