FATTOHHON.COM
« Все новости![]()
19-24 октябрь кунлари юртимизда III “Олтингепард” Тошкент Халқаро Кинофоруми бўлиб ўтади ва ҳозирда унга тайёргарлик ишлари авжида.
Кинофорумнинг саралаш комиссияси эса, Кинофорум танлов дастурига киритилган дастлабки тўлиқ метражли, қисқа метражли ҳамда анимацион фильмлар рўйхатини эълон қилди.
Тўлиқ метражли фильмлар:
“ЛЕЙЛА” фильми (Эрон) режиссёр Адель Яраги 2012 йил, 88 дақиқа
Мазкур фильм зарарли одатлардан бири чекишга мавзусига бағишланган бўлиб, фильмда воқеалар ривожида, бир-бирига кўнгил қўйган инсонлар орасига раҳна солувчи қаҳрамонлар ҳаётининг бошқа жиҳатлари ҳам очилиб боради.
![]()
“ҲЕЧ ҚИСИ ЙЎҚ” (Швейцария) режиссёр Жешуа Дрейфус 2013 йил, 80 дақиқа
ФИЛЬМ ТРЕЙЛЕРИ
Фильм инсон туйғуларининг шавқатсиз ўйинлари ҳақида бўлиб, қаҳрамонлари томонидан айтиладиган ва турлича тушуниш мумкин бўлган ғалати фикрлар дўстлар ўртасида кўп мунозараю муҳокамаларга сабаб бўлади. Бир сўз билан айтганда, ҳақиқат ва ёлғон ўйини...
“...Севиб қолган инсон борки номсиз туйғулар, титроқли ҳаяжонлар домида қолади. Бу ҳаяжон сўниб, улар яна бахтсиз бўлиб қолишади... ва уни қидириб яна йўлга отланишади...” “...Қачонки улар қалбан, руҳан ва жисман бирлашиб кетар экан, улар орасида сўз билан ифодалаб бўлмайдиган бир туйғу пайдо бўладики, ана шу қалбларга ларза солувчи муҳаббатдир...”
“ҚАЛБИМИЗДАГИ ҒУБОР” (Германия) режиссёр Ханна Доозе 2012 йил, 87 дақиқа
ФИЛЬМ ТРЕЙЛЕРИ
Фильмнинг ҳар бир қаҳрамони севги учун, бошқалар ун англашлари учун курашади. Лекин, биринчи навбатда, улар ўз шахсий эркинликларини чекловчи эски қолиплардан халос бўлишлари зарур. Ҳақиқий ҳаётга яқинлаштиришга уринишган.
“...Чунки, қалбларимиз учун ундаги ғубордан бошқа хавфлироқ нарсанинг ўзи йўқ...” “...Сиз нимадандир қўрқасиз... Хатоқилишдан қўрқасизми? - Ҳа. Қандай иқрор бўлишни билмаяпсизми? ...Муҳаббатми? - Шундай...” Қисқа метражли фильмлар: «Ноябрь чироқлари» (реж. Юрген Карасек, Австрия 2012 й.; 30 мин.) «Парванэ» (реж. Талхон Хамзави, Швейцария 2012 й.; 25 мин.) «Тобутсознинг арғимчоғи» (реж. Эльмар Иманов, Германия 2012 й.; 29 мин.) «Пияниста аёл» (реж. Юлия Гонтарук, Украина 2013 й.; 22 мин.) Анимацион фильмлар: «Ота» (реж. Иван Богданов, Аспарух Петров, Роситса Ралева, Смитрий Ягодин, Моритц Майерхофер, Велжко Попович, Болгария, Хорватия, Германия 2012 й.; 19 дақиқа.) «Моираи» (реж. Керстин Унгер, Яспер Дикамп, Германия 2012 й.; 10 дақиқа.) «Мементо Мори» (реж. Даниэла Вэйлэйс Ригуэра, Боливия 2012 й.; 10 дақиқа.) «Чўчқанинг қатли» (реж. Симон Масси, Италия 2012 й.; 6 дақиқа.) Ҳозирда Кинофурумда иштирок этадиган фильмлар рўйхатини шакллантириш давом этмоқда. Учта йўналиш бўйича ҳам “Олтин гепард” кинофоруми танлов дастурига киритилган барча фильмларнинг тўлиқ рўйхати кейинроқ эълон қилинади.





