FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОДНОКЛАССНИКИ.РУ” ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН: ОГОҲЛИККА ЧОРЛОВ! 13.09.2013 10:34

 foto(11)_107.jpg

13 сентябрь куни “Алишер Навоий” (собиқ Панорама) киносаройида режиссёр Ҳилол Насимовнинг “Одноклассники.ру” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

foto(6)_168.jpg

Премьерада кўплаб машҳур инсонларни учратиш мумкин эди: Бокс бўйича Жаҳон чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев, устоз актёрларимиздан Хайрулла Саъдиев ва бошқалар...

foto(1)_297.jpg

Премьерани актёр ва режиссёр Соҳиб Аббосхон очиб берди ва фильм ижодкорларини саҳнага таклиф этди.

   foto(4)_75_0.jpg foto_1068_0.jpg

Сўз “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Жаҳонгир Қосимовга берилди. Жаҳонгир Қосимов бугунги кунда шундай мазмунли фильмлар суратга олинаётганлиги, ҳамда премьерадаги томошабинлар бу фильмини биринчилардан бўлиб кўриш имкониятига эгалигини айтиб ўтгач, “Одноклассники.ру” фильми режиссёри Ҳилол Насимовга сўз берди.

foto(8)_142.jpg

Режиссёр Ҳилол Насимов эса, фильм ҳақида гапириб ўтиб, сўнг барчага миннатдорчилик билдирди.

foto(9)_125.jpg

Соҳиб Аббосхон фильм ижодкорларини таништириб ўтди.

foto_1659.jpg

Бош ролда Ҳилол Насимов

Ролларда: Шохрух Насимов, Акмал Мирзо (радиобошловчи), Замира Бешимова, Асал Шодиева, Муқаддас Холиқова, Жасур Шаметов, Раъно Зокирова, Боир Холмирзаев ва бошқалар...

Фильм ҳозирда долзарб ҳисобланган муаммолардан бири ижтимоий тармоқларга қарамлик, “Одноклассники.ру” каби сайтларга ўрганиб қолиш, ҳамда шу билан бирга энг оғир мавзулардан бўлган диний экстремизм муаммосини қамраб олган!

Фильм воқеалари, ёшларни ўйлаб иш қилиш, ҳар хил диний оқимларга адашиб кириб кетмаслик, ҳамманинг ҳам гапига ишонавермасликка ундайди!

foto(5)_179.jpg

Режиссёр Ҳилол Насимов нафақат фильмни маҳорат билан суратга олган, балки фильмдаги ўз ролини ҳам жуда ишончли ижро қилган. Унинг айниқса, чанқовуз куйига алам билан рақс тушиш саҳнаси, барча томошабинларнинг кўзини ёшлантирди. Фильмнинг бир неча эпизодлари қарсакларга сабаб бўлди! Ҳозиргина томошабинлар кўз ўнгидаги бераҳм ва қаттол кимса, диний экстремистик гуруҳ аъзоси, бир зумда қизи ҳақидаги ҳақиқатни билгач, ўз қизининг бахти поймол бўлишига сабабчи бўлган чорасиз отага айланишини, Ҳилол Насимов ниҳоятда маҳорат билан талқин қилган. Ҳозиргина ундан нафратланиб турган томошабинлар, Санам унинг қизи эканлигини билгач, унга ўз фарзандининг бахтсизлиги сабабчиси бўлган ҳолатига раҳми келиб, ўз ҳаётида қаттиқ адашган отани аввалига қоралайдилар, кейин эса унга ҳайриҳоҳ бўлиб, қизини жаҳаннамдан соғ-омон олиб чиқиб кетишини истайдилар.

foto(3)_218.jpg

Шунингдек, фильмда радиобошловчи Акмал Мирзо ҳам, ўз қаҳрамони ҳолатини тўлиқ очиб бериб, ўз актёрлик маҳоратини намойиш қила олган! У айниқса, ёқтирган қизи Зулайҳо олдидаги ўзини тутишлари билан боғлиқ эпизодларнинг ўзидаёқ қаҳрамони характерини кўрсатиб берган. Унинг роли, бугунги кундаги айрим, иродасиз йигитларга ибрат бўлса арзийди.

 foto_1661.jpg

Замира Бешимова қаҳрамони салбий қаҳрамон бўлса ҳам, ўз ҳаёт ҳақиқатига эга. Ҳаётга енгил қараши туфайли туғилмаган фарзандидан айрилган бу қиз, фильм якунида машинасидаги кичик ўйинчоқни олиб бағрига босиши, эзилиб йиғлаб туриб, сўнг кўзёшларини артганча, кўзига қора кўзойнак тақиб, яна машинасини ҳайдаб кетиши билан, шу биргина кичик эпизоднинг ўзида, унинг фожеаси ва изтиробига, фильм давомида кўрсатилганчалик қаҳри қаттиқ эмаслиги, ҳамда унда ҳам юрак борлигига томошабинларни ишонтира олган!

 “Одноклассники” фильми ёшларни ва ота-оналарни ҳам огоҳликка ундайди! Айниқса, ота-оналарга фарзандлари хулқида бирор ўзгариш юз берса, албатта бунга бефарқ бўлмасликка чақиради. Иродаси бўш, ким нима деса ишонадиган, таъсирчан ёшларгина одатда, ҳар хил гапларга ишониб, ҳар хил оқимлар таъсирига тушиб қолишлари мумкин. Фильм бугун кун ёшларини ҳаётда ана шундай адашмасликка ундайди!

Бош қаҳрамон Ҳилол Насимов қаҳрамонининг бир гапи ҳар қандай томошабинни таъсирлантирмай қўймайди: “Ватандан яхши жой йўқ!” Фильмда турли сабабларни рўкач қилиб, ўз юртидан кечиб, ўзга юртда яхши яшайман, деган фикр билан юртини тарк этиб, олисларда хор бўлган инсонларнинг аянчли тақдири ҳам, кўрсатиб ўтилган. Фильм воқеалари ҳар қандай ёшдаги томошабинни таъсирлантирмай қолмайди. Бир сўз билан айтганда мазкур фильм, бугунги кун томошабини учун зарурий фильмдир!

“ОДНОКЛАССИНИКИ” ФИЛЬМИ 14 СЕНТЯБРДАН КИНОТЕАТРЛАРДА НАМОЙИШ ҚИЛИНМОҚДА!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto(2)_254.jpg

img-20130912-wa0008.jpg

 

foto(4)_198.jpg

foto(9)_125.jpg

foto(7)_157.jpg