FATTOHHON.COM
« Все новости
“III Олтин Гепард” Халқаро Кинофорумининг биринчи куни, тонгги соат 10.00 да Фонд Форум биносида, Тўлиқ метражли фильмлар танлови ҳайъати аъзолари Чжан Юань (режиссёр, сценарист, продюсер, актёр-Хитой), Томио Курияма (режиссёр, сценарист-Япония), Франциска Петри (актриса-Германия), Умеш Меҳра (режиссёр, прдюсер ва сценарист-Ҳиндистон), Камара Камалова (режиссёр, Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати, Ўзбекистон Санъат арбоби) ҳамда, “Олтин гепард” Тошкент Халқаро Кинофоруми директори Акбар Ҳакимов иштирокида ўтказилган матбуот анжумани билан бошланди!
![]()
Шунингдек, матбуот анжуманида режиссёр, продюсер ва сценарист Умеш Меҳра билан биргаликда ташриф буюрган ҳинд киноактёри Гулшан Гровер ҳам бор эди!
Матбуот анжуманида шунингдек, ўзбек кино ижодкорлари ҳамда кўплаб ОАВ вакиллари бор эдилар.
ОАВ вакиллари ҳайъат аъзоларига кўпгина саволлар билан мурожаат қилдилар. Ҳакамлар ҳайъати эса, мазкур саволлардан келиб чиқиб, аъзолари танловга қўйилган фильмлар, сифатли даражада фильм суратга олиш сирлари, бугунги кундаги Европа ва Осиё киноси ҳақида, ўз фикрларини баён қилдилар.
Матбуот анжуманини Тошкент Халқаро Кинофоруми директори Акбар Ҳакимов очиб берди ва Ҳайъат аъзоларини йиғилганларга таништириб ўтди.
Шунингдек, Акбар Ҳакимов самолётлардаги рейсларда тафовут туфайли, ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг айримлари, ҳали Тошкентга етиб келишмаганлигини ҳамда, шунинг учун ҳам, мазкур матбуот анжуманида иштирок эта олмаётганлигини ҳам билдирди.
Акбар Ҳакимов мазкур Ҳакамлар ҳайъати Кинофорум танловига қўйилган 11 та тўлиқ метражли фильмлар орасидан 4 та номинация бўйича ғолибларни танлашларини, мазкур фильмлар орасида 2 та ўзбек режиссёрининг ҳам фильмлари иштирок этаётганлигини, ғолиблар Кинофорумнинг ёпилиши маросимида эълон қилинишини, шунингдек Ҳакамлар ҳайъати аъзолари бундан ташқари, маҳорат дарслари ҳам ўтказишларини таъкидлади.
![]()
Ҳакамлар ҳайъати Раиси Хитойлик режиссёр, сценарист ва продюсер Чжань Юань ўзининг Ўзбекистон ҳақидаги илк таассуротлари билан бўлишган ҳолатда, Кинофорум дастуридан ташқари, асосан, ўзининг маҳорат дарсларига эътибор қаратишни ҳам айтиб ўтди. Чжань Юаннинг маҳорат дарси “Сюжет яратилишидаги ҳақиқат” деб номланади. Чжань Юань яхши фильм яратилиши учун, авваламбор унинг сценарийсида мақсад бўлиши кераклиги, сюжетлар аниқ бўлиши, айниқса, тарихий воқеаларда, фактлардаги аниқлик жуда муҳимлиги, энг кераклиси эса, тинимсиз меҳнат ва изланиш, ҳамда муваффақиятнинг асосий сири, шулардан иборат эканлигини таъкидлади.
Германиялик актриса Франциска Петри эса, кино оламига эндигина қадам қўяётган дебютант актёр ва актрисалар учун, энг муҳим ва зарурий жиҳатлар ҳақида сўзлар экан, энг муҳими, барча лойиҳаларда фаол қатнашган ҳолда, дунёқарашни, маҳоратни ўстириш зарурлиги ҳақида, актрисалар ҳамиша ўз маҳоратлари устида ишлаши, ижодий маҳоратини ошириши кераклиги ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек, актриса ўзига Осиё фильмлари ёқишини ҳам билдириб ўтди.
![]()
Япониялик кинорежиссёр, сценарист ва Япония Давлат мукофоти лауреати Томио Курияма “Олтин Гепард” Халқаро Кинофоруми ҳақида ўз фикрларини билдириб, кинофорумнинг нуфузи йилдан йилга ошиб бораётганлиги, ҳамда шу билан бирга жаҳон кино оламида ҳам, мазкур Кинофорумга қизиқиш ортиб, натижада бу мамлакатимиз киноматографиясининг ривожига юқори таъсир кўрсатишини эътироф этиб ўтди.
![]()
Машҳур Ҳиндистонлик режиссёр, продюсер ва сценарист Умеш Меҳра эса, ўз ижодий каръерасини бошлаган фильм “Али бобо ва 40 қароқчи” фильми ҳақида алоҳида меҳр билан сўзлаган ҳолда, Ўзбекистонда мазкур фильм устида ишлаган вақтлардаги хотиралари билан бўлишди. Шунингдек, ўзбек режиссёрларидан кимки Ҳиндистонда фильм суратга олса, ёрдам кўрсатишини ҳам маълум қилди.
Шунингдек, Умеш Меҳра билан биргаликда, Ҳиндистонлик актёр Гулшан Гровер ҳам матбуот анжуманида иштирок этди.
![]()
Акбар Ҳакимовнинг Осиё фильмлари ҳақидаги саволларидан бирига, Гулшан Гровер ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.![]()
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Санъат арбоби Қамара Камалова, Мазкур Кинофорум Жаҳон Кино оламининг энг машҳур инсонларини ўзига жалб қилаётганлигини, мазкур Кинофорум орқали кино ижодкорлар, жаҳондаги бошқа киноижодкорларнинг энг яхши ижод намуналаридан баҳраманд бўлаётганларини, бу эса, киноижодкорлар ва томошабинларга бошқа мамлакатлар ҳаёти, урфу одатлари билан танишиш имкониятини, шунингдек улардаги муҳим муаммолардан ҳам огоҳ қилаётганлиги ва бу эса, барча учун бирдек муҳим эканлиги ҳақида ўз фикрларини баён қилди.
Демак, биринчи қадам қўйилди, биринчи кун ва биринчи матбуот анжумани бўлиб ўтди! Олдинда эса, барча Кинофорум ихлосмандларини ёрқин дақиқаларга бой тадбирлар, маҳорат дарслари, матбуот анжуманлари ва кўплаб қизиқарли фильмлар кутмоқда!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
![]()
Матбуот анжумани қуйидаги ижтимоий тармоқларда тезкор онлайн тарзида ёритиб борилди:
http://www.iphoneogram.com/u/297223664
https://www.facebook.com/feruza.fattokhova?ref=tn_tnmn
https://twitter.com/FeruzaFattohova
http://www.iphoneogram.com/u/390779250
https://www.facebook.com/saida.fattohhoncom
https://twitter.com/SaidaVahobova
![]()
Фотолар учун X Frame Media Production Фотограф Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз.
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()
![]()





