FATTOHHON.COM

« Все новости

СOMEDY UZ КОНЦЕРТИ: МЕҲМОН САНЪАТКОРЛАРДАН КУТИЛМАГАН НОМЕРЛАР! САРДОР РАҲИМХОН САҲНАДА САЛЬТО ҚИЛДИМИ? ЖАҲОНГИР ПОЗИЛЖОНОВНИНГ АСЛ ФАМИЛИЯСИ, МАНЗУРА БИЛАН БУХОРОДА “ЕМАГАН” КОНЦЕРТ ТАФСИЛОТЛАРИ, НИЛУФАР ВА ЭЛДОР ҚАЮМОВ ДУЭТИ!  07.11.2013 15:36

  UH1A5952_новый размер

СOMEDY UZ концерти ўзига хос ташкиллаштирилган бўлиб, унда СOMEDY UZ даги дуэт ва триолар чиқишлари, ҳамда уларнинг машҳур эстрадамиз вакиллари билан ҳам алоҳида чиқишлари ўрин олган эди.

UH1A4652_новый размер

Биринчи бўлиб, концерт таништирувдан бошланди. Яъни, СOMEDY UZ да ҳаммаси қандай бошланган эди? Бу борада видеоролик ҳам намойиш қилинди!

UH1A4613_новый размер UH1A4600_новый размер

Шундан сўнг, ёш хонандалар Сирож ва Расул куйлашди.

UH1A4656_новый размер

Кейин эса, болалардан иборат рақс гуруҳининг чиқиши бўлиб ўтди.

UH1A4590_новый размер

Дастур олиб боришни дастлаб Аброр амалга оширди.

UH1A4672_новый размер

Сўнг эса, асосий қисмни Арсен ва Дилшод олиб боришди!

UH1A4687_новый размер

Бундан сўнг, саҳнага чиққан СOMEDY UZ резидентлари, ўз гуруҳларига 2 та қизни қабул қилиш ёки қилмаслик борасида, жуда кулгили муҳокама ўтказишди! Ниҳоят, бир овоздан 2 та қиздан иборат, 13 дуэт резидентлари СOMEDY UZ га қабул қилиндилар!

UH1A4744_новый размер UH1A4745_новый размер

Шундан кейин, “Ва бошқалар...” дуэтига навбат берилиб, улар Инсон хаёлидаги фикрлар юзасидан видеоролик намойиш қилишди! Ўта қизиқарли бу видеода, турли инсонларнинг фикрлари ҳазиломуз кўринишда акс этади. Бу ерда ҳаттоки, Миржалол Қосимовнинг фикригача бор...

UH1A4785_новый размер

UH1A4763_новый размер UH1A4760_новый размер

UH1A4759_новый размер UH1A4755_новый размер

Сўнг, саҳнага “Ҳасан ва Ҳусан” триоси, “Нобель” дуэти билан бирга чиқишди! 5 киши биргалашиб, ажойиб саҳна кўринишлари тақдим этишди. “Эски шаҳардаги ҳолатлар”, “Қизлар ва йигитларнинг учрашувга қандай тайёргарлик кўришлари”, “Машиналар турар жойидаги бензин ўғирлашга уриниш”, “Бутикдаги ҳолатлар”, “Тантиқ қизнинг кучуги”, “Туғруқхона деразалари тагидаги ҳолатлар”, “Футболда турли халқлар дарвозабонлари жонли деворни қандай ўрнатадилар?” ҳамда, “Хаёлпараст аскарлар сафда” номерларини албатта кўриш керак!

UH1A4889_новый размер

Миршакар Файзуллоевнинг чиқиши ҳам, ҳеч кимни бефарқ қолдирмади! Ўз исми билан боғлиқ ҳолатлардан тортиб, агар мабодо кўчада садақа сўрайдиганлар ўқитувчи бўлиб қолса, қандай бўлиши, футболдаги эринчоқлик, сериалларнинг такрорланиш муаммоси, унинг талқинида ўзгача янгради!

UH1A4942_новый размер

Шундан сўнг, саҳнага гитара билан чиққан Олим ака, таклифга кўра, Анвар Санаевнинг овозига ўхшатма қилиб, гитарада, бошқа хонандаларнинг қўшиқларини, Санаев усулида куйлади! Зал яна кулгидан “портлади”!

UH1A4983_новый размер

Ислом Али қизлар ва йигитлар ўртасидаги оммалашган одатлардан сўз юритди. Масалан, у туфайли томошабинлар “фақат қизга йигитига кечаси соат 3 да ухлавоссизми, деб смс ёзишидан”, “фақатгина болалар узоқдан келаётган қизга тикилиб қараб туриб, яқинлашгач эса, шевада "бўмапти” дейишлари ва шунга ўхшаш оммалашган одатлардан хабардор бўлдик!

UH1A4997_новый размер UH1A4994_новый размер

UH1A5064_новый размер

UH1A5031_новый размер

Шундан сўнг, хонанда Нилуфар ва бастакор Элдор Қаюмов биргаликда “Тантанам мани” қўшиғини тақдим қилишди! Шу кунларда оммалашган бу қўшиқ томошабинларни янада қувонтириб юборди!

UH1A5082_новый размер

Кутилмаганда “Ҳасан ва Ҳусан” триоси саҳнага махсус телбалар кийимидаги бир инсонни олиб чиқишди ва у билан руҳий касалхонадаги ҳолатни кўрсатиб бериб, махсус кийимдаги инсонни Жаҳонгир Позилжонов, деб эълон қилишди!

UH1A5083_новый размер

Аммо, Жаҳонгир Позилжонов, бу чиндан ўзи эканлигига ҳаммани ишонтиришига тўғри келди! Уни ҳаттоки, тўйига бориб бермагани учун жазоламоқчи бўлган мухлис ҳам пайдо бўлди!

UH1A5164_новый размер

Жаҳонгир Позилжоновни ҳаттоки яқин дўсти Жавлон Шодмонов ҳам “танимади”! Унга ҳаттоки фонограммада қўшиқ куйлатиб, “фонограмма қироли” деб ҳам эълон қилишди! Чиқиш ниҳоясида эса, трио бу ҳолатлар ҳаммаси шунчаки ҳали эканлигини маълум қилишди! Уларга жавобан Жаҳонгир Позилжонов ҳам “Соғ бўлганимда, сизлар билан бирга устимдан кулиб ўтирармидим?” деб жавоб қайтарди!

UH1A5238_новый размер

Шундан сўнг, саҳнага Умид Ашуров таклиф этилиб, у 2 раққос билан бирга, ажойиб рақс номери тақдим қилишди!

UH1A5277_новый размер

“Қошмақом” дуэти, хонанда Манзура билан Бухородаги омадсиз концертдан кейинги ҳолатларни ҳазил кўрсатиб беришди! Улар Манзуранинг рақиби қўчқор экан, деган фикрга келишди. Бу қизиқарли ролни Манзура маромига етказиб ижро қилиб, актёрлик маҳоратини намойиш қилди!

UH1A5414_новый размер

Шундан сўнг, “13 дуэт”га навбат берилиб, улар саҳнада хонанда Сардор Раҳимхон билан бирга саҳна кўринишини намойиш қилишди.

UH1A5478_новый размер

Сардор Раҳимхонга ўқитувчилик жуда ярашди, у “13 дуэт” билан бирга ўтириб олиб, қўшиқларнинг номларини берилиб таҳлил қилишди, жонли ижро ва фонограмма уруши ҳам қолиб кетмади!

UH1A5620_новый размер

Сўнг, Сардор Раҳимхон қизларга “Бомбей” қўшиғидаги рақс ҳаракатларини такрорлатмоқчи бўлди, қизлар эплай олишмади. Лекин, қизлардан бири, оёқларини осмонга кўтариб қўлларида юриб берди ва шуни такрорлаб беришини сўради.

UH1A5527_новый размер

Сардор Раҳимхон буни қанчалик уддалаганини эса, ўша вақтда саҳнада кўриш керак эди! Тўғриси, Сардор Раҳимхондан ҳеч ким бунчалик импровизация ва актёрлик маҳоратини кутмаган эди! Супер чиқиш бўлди ўзиям! Концертнинг энг фишка номерларидан бири деб бемалол айтиш мумкин.

UH1A5551_новый размер

Олқишлар билан хонанда “Бомбей” қўшиғини ҳам ижро қилди! Ҳинд либосларидаги қизлардан иборат рақс гуруҳи, бу қўшиққа ажойиб рақс ҳам тақдим қилишди.

UH1A5634_новый размер

Навбат Жаббор ака ва хонанда Самандарга келди. Улар бирга спорт билан шуғулланиб, пирог пиширишди! Яъни, Самандар спорт билан қандай шуғулланишни ўргатса, Жаббор ака пирог пишириш сирлари билан бўлишди!

UH1A5663_новый размер

Жуда қойилмақом маслаҳатлар бўлди!

UH1A5721_новый размер UH1A5690_новый размер

Шундан сўнг, Нобель жуфтлиги хонанда Рухшона билан интерактив ўйин ўтказишди! Рухшона аслида нима деётганидан, йигитларни сўзларни ўзгартириб турганидан ўзи бехабар ҳолда, шоу бизнесдаги алдоқчи ва ғийбатчиларни санаб берди!

UH1A5825_новый размер

Сўнг, Аслбек Амануллоҳ “Бойлама” қўшиғи ва ўзига хос рақслари билан томошабинларни янада қувонтирди.

UH1A5869_новый размер

“Қошмақом” дуэтидан Нозимжон Сафаров “Энг аҳмоқ” интеллектуал ўйинини, иштирокчилар Расул 24, Ислом Али ва Арсен билан биргаликда ўтказди.

UH1A5884_новый размер

Тоға жиян қўллаб-қувватлаши асносида, Ислом Али ғолиб бўлди!

UH1A5908_новый размер

Расул 24 нинг чиқиши ўта кутилмаган ва мураккаб бўлди! У бир актёр театридан лавҳалар намойиш қилди! Яъни, бир қизни уйига бир йигитни бошлаб келиб, ота-онасига таништириш ҳолатини ўта ҳазиломуз кўрсатиб берди! Қиз, йигит  ва унинг ота-онаси ролларини бир ўзи ижро қилди!

UH1A5915_новый размер

Концерт, “Ҳасан ва Ҳусан” триосининг “Ойбек ва Нигора” ҳақидаги шоубизнесга оид мультфильм дубляжи билан ниҳоясига етди! Бундай дубляжни ҳам минг таърифлагандан яхшиси бир бор, кўрган афзал! Айтиб ўтиш керак бизга энг ёққан номерлардан бири бўлди.

UH1A5954_новый размер  

Концерт якунида, СOMEDY UZ резидентлари, барча ташкилотчилар ва дўстларга миннатдорчилик билдирдилар!

Концерт ниҳоятда файзли, гап тагидаги гап-сўзларсиз, фақат ижодга асосланган ҳолда ўтди! СOMEDY UZ ҳақиқий ижод билан томошабинларни тўхтовсиз кулдиришди! Олқишлар тинмади! СOMEDY UZ тинимсиз ижодий меҳнатлари, томошабинларга манзур бўлганлигига асло шубҳа йўқ!

UH1A5879_новый размер

Концертга таклиф учун Ислом Алига миннатдорчилик билдирамиз.

Феруз Фаттохова

Саида Вахобова

20131025_002308 копия_новый размер  

Фотолар учун  X Frame Media Production  студияси фотографи Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз.

UH1A4925_новый размер

UH1A6007_новый размер

  UH1A4644_новый размер