FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Самарқанд “Амфитеатр”идаги концерти айрим сабабларга кўра, 2 марта кунлари ўзгартирилишига тўғри келган бўлса ҳам, санъаткорнинг Самарқандлик мухлислари унга содиқ эканликларини исботлашди!
Бунга концерт куни гувоҳ бўлиш мумкин бўлди!
29 май куни бўлиб ўтган концертда томошабинлар санъаткорнинг қўшиқларини бирга куйлаб олқишлашди.
Санъаткорнинг кичик қизи Зиннура исмига мослаб, номи “Зиннура” деб қўйилган Озодбек Назарбековнинг фан-клуби ҳам шу ерда бўлиб, санъаткорни самимий қўллаб-қувватлашди!
Шунингдек, томошабинлар орасида санъаткорни қўл телефонида суратга олаётганларни
ва фарзандини суратга туширмоқчи бўлаётганларнинг ҳисоби йўқ эди...
Чиндан ҳам, ҳозирги кунда машҳур бўлиш осон, аммо халққа севимли бўлиш камдан-кам инсонга насиб этади!
Санъаткор ҳам, доим самимийлик билан имкони борича томошабинларга эътибор қаратишга, уларнинг қўшиқлар борасидаги илтимосларини бажаришга ҳаракат қилиши сир эмас.
Бу концертда ҳам, янги ва севимли қўшиқлар дилдан куйланди!
Концерт кўтаринки, байрамона руҳда ўтди!
Фотолар ва инфо учун
Эркин Файзиевга миннатдорчилик билдирамиз