FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Ардоғимдасиз” концерт дастури,
эндиликда водий бўйлаб давом этмоқда!
Халқ кўнглидан жой олган санъаткорнинг Андижондаги концерти томошабинлар учун ҳақиқий байрамга айланиб кетди!
Андижон аҳли санъаткорни чексиз соғинч билан кутиб олишди!
Санъаткорнинг шўх қўшиқларига томошабинлар бир зумга рақсдан тўхташмади!
Ҳар бир қўшиқ олқишларга сабаб бўлиб, кўпгина қўшиқларни томошабинлар ҳам бирга куйлашди!
Дасхат олмоқчи бўлганлар ва айниқса бирга суратга тушмоқчи бўлганларнинг сафи чексиз эди...
Санъаткор ҳам ҳар бир томошабинни эътибордан четда қолдирмасликка ҳаракат қилди!
Концертда Озодбек Назарбековнинг шогирдлари ҳам иштирок этишди. Концерт бошида Баҳром Назаров 2 та қўшиқ куйлаган бўлса, шунингдек Озодбек Назарбеков шогирди Беҳзодбек Эшоновни ҳам қўшиқ куйлаш учун саҳнага таклиф этди.
Концерт ёз кунларининг қайноқ ҳароратидан ҳам юқорироқ ҳароратда ва кўтаринки кайфиятда ўтди!
Санъаткорнинг водий бўйлаб концертлари давом этмоқда! Кейинги манзил: Наманган!
Фотолар учун Озод Жамол
ва фото, инфо учун Эркин Файзиевга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз