FATTOHHON.COM
« Все новости
Ҳозирда “Истиқлол” санъат саройида 1 майдан 7 майга қадар бўлиб ўтажак янги концерт дастурига тайёргарлик кўраётган Шахзода, ўткир сюжетли «Геолог. Ўлимдан кучли” фильми продюссери таклифига кўра, фильм учун рус тилида мукаммал равишда “Мало ли” деб номланган саундтрекни ижро қилди! Қўшиқ муаллифлари украиналик ижодкорлар бўлиб, матни Клименко Иван Петровичга, мусиқаси эса, Leo K тахаллуси билан машҳур бўлган Алавердашвили Кахабери Тимуровичга тегишли. Мазкур таронага клип эса, Шаҳзода кўп йиллардан буён ҳамкорлик қилувчи "Warner Music" компанияси томонидан суратга олинди. Клипнинг монтаж ишлари, махсус эффектларни қўллаш билан москвалик ижодкорлар шуғулланишмоқда. “Геолог. Ўлимдан кучли” картинаси премьераси нафақат Тошкентда, балки Москва, Остона, Истамбул ва Нью-Йорк шаҳарларида ҳам ўтказилиши кутилмоқда. Халқаро премьералардан аввал ушбу шаҳарларда Шаҳзода томонидан фильм учун куйланган «Мало ли» саундтреки клипи намойиш этилади ва шундан сўнг фильмга старт берилади. Шаҳзода томонидан ижро этилган саундтрек «Мало ли» таронаси баҳор фаслининг илк иш кунида, яъни 3-март соат 18:20 да "Ўзбегим Таронаси" радиосида премьера қилинади! ФМ 101.00 тўлқинида илк садолари янграгач, албатта, сайтимиз орқали ҳам тинглаш имкониятига эга бўласиз. Асло, ўтказиб юборманг!![]()





