FATTOHHON.COM
« Все новости14 апрель куни “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида ўтказилаётган Ёшлар фестивали тадбирлари, Тошкент вилояти Зангиота туманида бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев, хонандалар “Диёр” гуруҳи ва бошқалар фестивал иштирокчиларини самимий табриклаб, фестивалнинг бадиий қисмида иштирок этдилар.
Мазкур фестивални ўтказишдан мақсад – юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятларни тарғиб қилиш, ёшлар орасида ватанпарварлик, фидоийлик каби хислатларни янада кучайтиришдан иборатдир.
![]()
Мазкур фестивалнинг биринчи куни дастлаб, аҳоли билан ижодий учрашувлар кейин эса, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, футбол ўйинлари ташкил этилди. Футбол ўйинларида, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмалари хонандалари жамоаси ва “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати Зангиота туман кенгашининг фаолларидан иборат терма жамоа, ўзаро баҳслашдилар.
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандалари жамоаси таркибида, “Миллион” жамоаси, “Диёр” гуруҳидан Жамол, “Манго” гуруҳи, Даврон иштирок этишди. Ўйинда, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандалари жамоаси ғолиб бўлдилар. Лекин, энг муҳими ғалаба эмас, дўстликдир. Шундай экан, бу гал ҳам дўстлик, аҳиллик ғалаба қозонди.
“Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида ўтказилаётган мазкур Ёшлар фестивалида,“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандалари фаоллик кўрсатиб келишмоқда. Масалан, Тошкент вилоят босқичи ва 7-9 апрель куни ўтказилган Тошкент шаҳар босқичларининг ҳар бирига, Республикамизнинг энг таниқли 40 га яқин санъаткорлари жалб этилди.
Умуман, бу фестиваль бўлиб ўтаётган ҳар бир ҳудудларга, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан энг таниқли 30 зиёд санъаткорлар жалб этилмоқда.
Шу жумладан, 14 апрель куни умумий равишда, Тошкент вилоятининг 10 та туман ва шаҳарларида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида ўтказилаётган Ёшлар фестивали доирасида, касб-ҳунар коллежлари, лицейлар ва мактабларда бир қатор ижодий учрашувлар ҳам бўлиб ўтди.
Жумладан, Ўзбекистон Халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев, хонандалардан “Диёр” гуруҳи Зангиота туманида,
Малика Эгамбердиева ва Машҳурбек Бўка туманида, Воҳиджон Исоқов ва Ёдгор Мирзажонов Қибрай туманида,
Илҳом Фармонов ва Даврон Аҳмедовлар Ангрен шаҳрида,
Тошпўлат Маткаримов ва Дилсўз Бекобод шаҳридаги ижодий учрашувларда,
Равшан Комилов, Наргиза Яндашева, ҳамда актриса Маҳфуза Боботиллаева, актёр Фатхулла Масъудовлар Олмалиқ шаҳридаги касб-ҳунар коллежи ва ногиронлар уйидаги ижодий учрашувлар, хайрия тадбирларида фаол иштирок этишди.
Ижодий учрашувларда ёшлар, санъаткорлардан ўзларини қизиқтирган саволларга мазмунли жавоб олиб, улар билан бирга суратларга тушишди.
Мазкур фестиваль санъат ва спорт уйғунлиги ҳамда, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиши билан ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, фестивалга санъаткорларни жалб этиш ва қўллаб-қувватлашга “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси чуқур масъулият билан ёндошмоқда!
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Абдурашид Йўлдошев: - “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида ўтказилаётган Ёшлар фестивалининг Тошкент вилоятида бўлиб ўтаётган биринчи куни, ёшлар билан ижодий учрашувларда иштирок этдик. Бу фестивалнинг Тошкент шаҳар қисмида ҳам иштирок этгандик. Бугун мазкур фестиваль доирасида, касб-ҳунар коллежлари, лицейлар, мактаблардаги ижодий учрашувларда, ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг саволларига жавоб қайтарар эканман, ёшларнинг кўзларида Ватанга бўлган фахр-ифтихор туйғуларини кўрдим, уларнинг зукко, билимдонликлари, маънан етук ва баркамол авлод бўлиб вояга етаётганликларининг гувоҳи бўлдим. Тинч, обод ва фаровон юртга мана шундай фестиваллар, байрамлар ярашади! Юртимиз тинчлиги, обод ва фаровонлигига кўз тегмасин! Юртимиз келажаги бўлган ёшлар ҳамиша соғ-саломат бўлишсин! Улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш муҳим аҳамиятга эга, чунки улар юртимиз келажагидир! Муҳтарам Президентимиз томонидан ҳам ёшларга катта эътибор қаратилмоқда! Шунингдек, санъаткорларга ҳам, ижод учун барча имкониятлар яратилган. Шу ўринда мен барчаси учун ўз миннатдорчилигимни билдираман ва биз санъаткорлар ўз ижодимиз, қўшиқларимиз орқали, фестиваллар, тадбирларда иштирок этиб, билдирилган ишончни оқлашимиз керак, деган фикрдаман.
Феруза Фаттохова
Фотосуратлар учун Дилмурод Манноповга миннатдорчилик билдирамиз
![]()





