FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ КОНЦЕРТИДАН: ФОНОГРАММА УСТИДАН ҚОЗОНИЛГАН ҒАЛАБА!  23.04.2014 13:05

 Foto (13)

Озодбек Назарбековнинг 18 кун давомида, “Истиқлол” санъат саройида ўтказган 19 сеансли тўлиқ жонли ижродаги концерти ўз ниҳоясига етди!

Foto (20)

Концертнинг ҳар бир куни ўзига хос файзли ўтди!

Foto (16)

Якуний кун ҳам, кутилмаган ҳолатларсиз бўлмади! Масалан, раққосалар рақсга тушаётганда, рақслар зарбидан шиша декорациянинг гулларигача синиб кетди!

Foto (9)

Томошабинлар қарсагидан зал ларзага келди, десак адашмаймиз!

Foto (19)

Гуллар оқими эса, денгиз тўлқинлари каби тўхтамади!

Foto (5)

Foto (12)

Foto (4)

Концертнинг якуний кунида ҳам, меҳмон санъаткорлар, ҳамкасбини қўллаб-қувватлаш мақсадида, меҳмон томошабин бўлишди. Жумладан, Ўзбекистон Халқ артисти Фаррух Зокиров, актриса Ҳалима Иброҳимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Собиржон Мўминов, Алишер Файз, хонанда Нилуфар, сўз устаси ва актёр Обид Асомов ва бошқалар...

Foto (22)

Бу куни нафақат Озодбек Назарбековнинг балки, концертнинг барча кунларида унинг ёнида туриб, унга елкадош бўлган гуруҳнинг қувончи чексиз!

Foto (23)

Чунки, бу ҳақиқий ғалаба бўлди! Яъни, жонли ижронинг фонограмма устидан қозонган ҳақиқий ғалабаси!

 

 IMG_1909_новый размер

Ўзбекистон Халқ артисти Фаррух Зокиров: - Озодбек Назарбековнинг концерти ҳақида таассуротларим жуда зўр! Энг биринчи таассурот, бу залнинг томошабинларга шунчалик тўла эканлиги! Бу ҳар қандай санъаткор ҳавас қиладиган ҳолат! Қанчалаб концертлар бўляпти, аммо бундай бахтга ҳамма ҳам сазовор бўлолмайди. Бу авваламбор, илоҳий истеъдод, қобилият, маҳорат! Қолаверса, ўз устида ишлаш, талабчанлик, масъулиятни ҳис қилиш! Мен азалдан Озодбек Назарбековнинг ижодини жуда ҳам ҳурмат қиламан! Унда ҳақиқий ўзбеконалик бор! Айниқса, тор билан боғлиқ саҳна кўриниши менга манзур бўлди! Қани эди, қўлига торни кўпроқ олса эди, нур устига аъло нур бўларди! Унинг овози, тембрини халқ жуда ҳам яхши кўрмоқда! Қўшиқлари жуда ҳам мазмунли, ўзбекона чиқишларни янада чуқурлаштирса, деган фикрдаман. Умуман, айтганда, санъатига гап йўқ! Кўз тегмасин, ижодига янада кўплаб ютуқлар қўшилсин! Ўз устида тинмай ишлаяпти, изланяпти! Мухлислар шундайки, агар бир марта келганда ёқмаса, иккинчи марта келишмайди! Ҳеч ким олиб кела олмайди! Озодбек Назарбековнинг концертида эса, қайта-қайта келаётган томошабинларни ҳам кўриш мумкин! Демак, томошабинларга шунчалик манзур бўлган! Бу гап-сўзсиз исбот! Истардимки, Озодбек Назарбековнинг ижодий умри, янада узоқ бўлсин! Ҳамиша ижоди гуллаб-яшнасин!

 IMG_2129_новый размер

Сўз устаси ва актёр Шукурилло Исроилов: - Озодбек Назарбеков билан ёшликдан бирга катта бўлганмиз! 3-4 йилдан буён унинг концертларида иштирок этиб келяпман. Бу йил фақат ўзим қатнашдим. Чунки, Озодбек тарафидан, “Шукур ака, иккаламиз ишлайлик” деган таклиф тушди. Биргаликда ижод қилиб, ишладик! Менимча, халқимизга ҳам жуда манзур бўлди, деб ўйлайман. Репертуар янги, қолаверса, жонли ижро! Шунча кун, яъни 6 апрелдан 23 апрелгача, фақат жонли ижрода куйлаш, бу катта санъат ҳисобланади! Бу жуда катта ютуқ! Бунга катта сабр-қаноат, катта куч керак! Буни фақатгина профессионал санъаткор эплай олади! Фонограмма билан куйлайдиганлар кўп. Жонли ижрода 2-3 кун куйлаш мумкин, аммо шунча кун, яъни 19 сеанс, 18 кун жонли ижро, бу жуда катта куч талаб қилади! Концерт, биринчи кунданоқ жуда унумли ва файзли бўлди! Учинчи кундан сўнг, шаҳарда шов-шув бўлди! Жуда зўр концерт бўляпти, деган гаплар тарқалиб, талаблар янада ортиб, натижада яна 3 кун қўшишга тўғри келди! Агар яна кунлар қўшилганда, яна талаб бор эди! Лекин, афсуски, концерт залда яна бошқа концертлар бор эди. Билетлар нархи ошиб кетган бўлса ҳам, томошабинларда барибир талаб кучайиб кетди! Ҳар бир чиқиш ўзгача бўлди! Мен ҳам ўз чиқишларимдан жуда қониқдим. Саҳнанинг ўзида ҳам, ўзимизга анча нарсалар туғилди!  Биринчи куннинг ўзидан бошлаб, саҳнага янгиликлар киритилаверди! Концертга тушган ҳар бир томошабин, дуо қилиб, раҳмат айтиб, чиқиб кетишди, десам адашмайман! Концерт якунида келиб, раҳматлар айтишди! Ҳаттоки, санъаткорлар ҳам келиб, ўз мамнунликларини билдиришди. Шунча кун жонли ижрода концерт қўйиш мумкинми, деб ҳайратда қолишди! Озодбекка кўз тегмасин! Ҳамма санъаткорларимизга кўз тегмасин! Бу сафарги концертимиз жуда кўтаринки руҳда бўлди! Умуман олганда, “5” баҳо! Агар “6” баҳо бўлганда, “6” баҳо берган бўлардим! Озодбек билан 1993 йилда, иккимиз биргаликда концертлар қўйсак, деб яхши ниятлар қилардик! Мана бугун ўша ниятлар амалга ошди!

 IMG_2356_новый размер

Беҳзодбек Озодбек Назарбековнинг шогирди: - Устозимнинг концертида чиқиш, шундай инсон билан бир саҳнада туриш, кўнглимдаги энг катта ниятим эди! Бу ниятим амалга ошди! Озодбек Назарбековдек санъаткор билан бир саҳнада туриб, у кишининг концертида иштирок этишдек бахт насиб қилганидан жуда-жуда бахтиёрман! Устозимнинг умрлари узоқ бўлсин! Шундай устозга шогирд бўлганлигимдан фахрланаман! Бундай бағрикенг, самимий, чин инсоний фазилатларга эга инсон, ҳақиқий санъаткорга шогирд бўлганлигим, менинг энг катта бахтим, деб биламан!

 Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

1951081621_7_0

Фотолар учун X Frame media production студияси фотограф Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз

Foto (1)

Foto (28)

Foto (29)

Foto (25)

Foto (24)

Foto (21)

Foto (17)

Foto (18)

Foto (15)

Foto (14)

Foto (11)

Foto (10)

Foto (8)

Foto (7)

Foto (6)