FATTOHHON.COM

« Все новости

“БЕНОМ” ГУРУҲИ ҚАШҚАДАРЁДА! 08.03.2021 05:00

1 (2)

7 март куни Қарши шаҳридаги “Насаф” ўйингоҳида “Беном” гуруҳи ва “Браво” жамоаларининг концерт дастури бўлиб ўтди! Бу концертда “Беном” гуруҳи Сарвар ва Комил ўзларининг Қашқадарёлик муҳлислари билан узоқ танаффусдан сўнг, дийдорлашишди! Бундан албатта, томошабин мухлисларнинг қувончлари чексиз бўлди. Дастур давомида “Беном” гуруҳи ўзларининг янги ва мухлислар талаблари билан улар сўраган севимли қўшиқларни жонли ижрода куйлашди! Албатта, мухлислар ҳам уларга жўр бўлиб, гуруҳ аъзоларини самимий олқишлашди. Концерт якунида “Беном” гуруҳи ташкилотчилар ва барча мухлисларга миннатдорчилик билдириб, яқинда яна улар билан дийдорлашишларини алоҳида айтиб ўтишди ва анаъанага кўра, мухлислар билан суратларга ҳам тушишди. Концерт кўтаринки кайфиятда ўтди.

1 (1)