FATTOHHON.COM
« Все новостиШу кунларда Қорақалпоғистон Республикасида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида бўлиб ўтган Ёшлар фестивалида иштирок этиб келган Рухшона, тингловчиларга ўзининг янги мусиқий альбоми “Жони-жони” ни тақдим қилди.
Шу кунларда сотувда бўлган бу янги мусиқий альбомдан 45 та қўшиқ ўрин олган!
Албатта, улар орасида кўпчиликка манзур бўлган “Кабутар”, “Дунё”, “Нега?” ва бошқа тароналар ҳам бор.
Рухшона: -
Мусиқий альбомим янги “Медиа мания”-альбомлар маркази томонидан чиқарилди. Бу учинчи мусиқий тўпламим! Тўғри, мусиқий альбомни чиқариш вақтида, ўзига хос қийинчиликлар ҳам бўлди. Сабаби, айнан қайси қўшиқларни бу янги мусиқий альбомга киритиш устида ўйладик. Мусиқий альбомдан турли ёшдаги тингловчилар учун қўшиқлар ўрин олган, ҳаётий, ёшларбоп, замонавий, ҳар хил йўналишда! Мусиқий альбомни “Жони-жони” деб номланишига сабаб, кўпчиликка манзур бўлган “Жони-жони” деб номланган қўшиғимиз бўлиб, бу қўшиқни аслида 2010 йилда тайёрлагандик. Лекин, 2014 йилда янги аранжеровкада куйлаб, унга клип ҳам суратга олдик. Шунчалик барчага манзур бўлганидан, янги мусиқий альбомимизни ҳам шу ном билан номладик. Мазкур мусиқий альбомни яратишда ҳамкорлик қилган барча ижодкорларга миннатдорчилик билдирамиз.
Фотолар учун X Frame media production студияси фотограф Асқар Носировга миннатдорчилик билдирамиз